Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳоли орасида сув қувурлари орқали вабо тарқалиши мумкинлиги тўғрисида гап-сўзлар тарқалди. «Ўзсувтаъминот» бунга ишонмасликни сўради
Шу кунларда аҳоли орасида ичимлик суви қувурлари ва жўмраклар орқали вабо касаллиги тарқалиши мумкинлиги тўғрисида турли миш-мишлар тарқалди, деб хабар бермоқда «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати.
Фото: Kun.uz
Корхона фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликни ва жўмраклардан сув ичмаслик тўғрисидаги чақириқларга қулоқ солмасликни сўраган.
Билдирилишича, ичимлик суви сифати республикадаги 79 та лаборатория томонидан кун-у тун ҳар томонлама назорат қилинади. Сув тармоқлари ёки жўмраклар орқали бирон-бир касаллик тарқалишига йўл қўйилмайди.
Маълум қилинишича, улар томонидан ҳар ойда турли таҳлиллар учун ўртача 17 200 та намуна олинади.
Ичимлик сувини аҳолига етказиб беришдан олдин сув суюқ хлор, натрий гипохлорит, кальций гипохлорит каби хлорли реагентлар билан зарарсизлантирилади.
Мавзуга оид
14:05 / 21.11.2025
Тошкент ҳавосидаги чангни камайтириш: ҳокимлик йўлларга сув сепиш бўйича махсус режим жорий этди
13:41 / 21.11.2025
Жиззах ва Фарғона вилоятлари сув тармоғи қурилиши бўйича етакчига айланди
11:17 / 18.11.2025
Тошкентда сувдан қарздор 46 мингга яқин абонент тармоқдан узилгани маълум қилинди
22:09 / 09.11.2025