Иқтисодиёт | 20:16 / 22.10.2025
5337
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари 24 фоизга ошди

2025 йилнинг январ-сентябр ойларида Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари 13,9 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга (2,7 млрд доллар), 2023 йилга нисбатан эса 66 фоизга (5,5 млрд доллар) ўсди.

Фото: Reuters

2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари 24 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида келтириб ўтилган.

Январ-сентябр ойларида халқаро пул ўтказмалари 13,9 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,7 млрд долларга, 2023 йилга нисбатан эса 5,5 млрд долларга (+66 фоиз) ўсган.

Бундан башқари, бу даврда халқаро пул ўтказмалари орқали мамлакатдан 1,9 млрд доллар чиқиб кетган. Бу 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 127 млн долларга кам.

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид