Ўзбекистон | 09:40 / 19.07.2021
6443
2 дақиқада ўқилади

Тошкент давлат энергетика университетини ташкил этиш таклиф қилинди

Тошкент давлат энергетика университетини ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Тегишли петиция “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида эълон қилинди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда янги ишлаб чиқариш объектларининг ишга туширилиши янги электр қувватларининг ташкил этилишига эҳтиёжни юзага келтирмоқда. Бу энергетика соҳаси учун билимли ва малакали мутахассисларни тайёрлаш вазифасини янада долзарб қилиб қўймоқда. 

“Маълумки, энергетика соҳаси учун кадрлар Тошкент давлат техника университетининг Энергетика факультетида ўқитилади. Сўнгги йилларда кадрларнинг билими ва савияси талаб даражасида бўлмай қолди. Юқоридаги фикрлар энергетика соҳаси учун етук мутахассисларни тайёрлаш заруратини назарда тутади. Ўзбекистон энергетика тизимидан бир неча баробар кичик бўлган қўшни Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистон энергетика тизимида ушбу соҳа учун малакали кадрларни тайёрлашга мўлжалланган Энергетика университетлари фаолият юритмоқда. Нафақат энергетика соҳасида, балки барча йўналишларда ҳам кадрлар асосий ҳал қилувчи куч эканлигини унутмаслигимиз керак ва асосий эътиборни тизимнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш билан бирга, кадрларни тайёрлаш сиёсатига ҳам алоҳида қаратишимиз зарур”, деб ёзади мурожаат муаллифи.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тошкент давлат техника университетининг Энергетика факультети негизида Энергетика вазирлиги ҳузурида Тошкент давлат энергетика университетини ташкил этиш таклиф қилинган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Golden House  бизнес-классдаги O‘z Makon II турар жой мажмуаси тақдимотига таклиф этади

Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Tenge Bank Visa билан ҳамкорликда бир қатор инновацион тўлов хизматларини ишга туширмоқда

Ўзбекистон Миллий банки дам олиш кунларида ҳам сиз учун хизмат кўрсатади

Фермерлар ва деҳқонлар учун қулай имконият – “Ўзкимёсаноат” АЖ минерал ўғитларга 10 фоизгача чегирма нархларини таклиф этмоқда 

Тошкент Кимё халқаро университети ва Pukyong миллий университети ўртасидаги илмий ва маданий ҳамкорлик ривожланмоқда