Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида «Менинг биринчи уйим» дастури амалга оширилади
Зангиота туманида қуриладиган имтиёзли уй-жойлар охирги 5 йилда мулк ҳуқуқи асосида уй-жойга эга бўлмаган оилаларга 15 фоиз миқдорда бошланғич тўлов асосида 20 йил муддатга бўлиб тўлаш шартида реализация қилинади.
Фото: Kun.uz
Президентнинг “Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан Туркия давлат компанияси билан ҳамкорликда “Менинг биринчи уйим” дастури ишлаб чиқилган.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг “Менинг биринчи уйим” дастурини биринчи босқичини тажриба-синов тариқасида Зангиота тумани “Туркистон” МФЙда амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.
Дастур доирасида амалга ошириладиган қурилиш ишларини мувофиқлаштириш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги “Менинг биринчи уйим” дастурини амалга ошириш дирекцияси ташкил этилади.
Дастур доирасида:
- кўп квартирали уй-жойлар, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларини самарали жойлаштириш, лойиҳалаштириш ҳамда қуриш ишларини ташкил этиш дирекция томонидан амалга оширилади;
- кўп квартирали уй-жойлар, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ҳамда ижтимоий инфратузилма объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини амалга оширадиган тадбиркорлик субъектлари тендер савдолари асосида аниқланади.
Дастур доирасида қуриладиган уй-жойлар аҳолига имтиёзли ва бозор шартларида реализация қилинади. Имтиёзли уй-жойлар охирги 5 йил давомида мулк ҳуқуқи асосида уй-жойга эга бўлмаган оилаларга 15 фоиз миқдорда бошланғич тўлов асосида 20 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шартларида реализация қилинади.
Уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга имтиёзли уй-жойлар бўйича бошланғич тўлови бир қисмини қоплаш учун – қатъий белгиланган 32 миллион сўм миқдорида, ойлик тўловларининг бир қисмини қоплаш учун – беш йил давомида ҳар ойлик қатъий белгиланган 1 миллион сўм миқдорида давлат бюджети ҳисобидан субсидиялар ажратилади.
Мавзуга оид
14:21 / 06.11.2025
Зангиотада “опий”нинг йирик миқдордаги партияси ашёвий далил сифатида олинди
18:14 / 04.10.2025
Тошкентдан Душанбегача. Марказий Осиёнинг йирик шаҳарларидаги уй нархлари
11:44 / 15.08.2025
Оддий усуллар билан уй интерерини янгилаш: аёллар учун фойдали маслаҳатлар
11:05 / 12.06.2025