Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда АҚШга виза олиб бериш ваъдаси билан 75 минг доллар олган шахс ушланди
Тошкентда АҚШга виза олиб беришни ваъда қилиб, 75 минг доллар олган шахс ушланди. Яна бир ҳолатда эса Навоий вилоятида Болгарияга ишга жўнатиш эвазига 3 минг доллар сўралган.
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Тошкент шаҳрида фуқарога АҚШга бориш учун «бизнес виза» расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, 75 минг доллар олган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Сергели тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш. А. гўёки юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.О.га АҚШга бориши учун виза олиб бериш эвазига пул олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, яна бир ҳолатда департаментнинг Навоий вилояти Хатирчи тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «T.L.» МЧЖ раҳбари Ф.Ш. фуқаро Ж.Б.ни Болгарияга ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан 3 минг доллар олган вақтида қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ҳамда 28, 211-моддалари (Пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:57 / 04.04.2026
Тошкентда ер сотуви ортидаги фирибгарлик схемаси очилди
11:13 / 02.04.2026
Kun.uz огоҳлантирганди: “Global avto” фирибгарлик схемаси экани тасдиқланмоқда
18:54 / 27.03.2026
“Бизнес тренер”дан т(қ)армоқли маркетинг: атир иллюзияси ва “пуфак” бизнес
09:12 / 26.03.2026