Тошкент шаҳридаги “Global avto kredit” МЧЖ мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов буни Kun.uz’га тасдиқлади.

Жиноят иши 2025 йил 12 ноябр куни қўзғатилган. Kun.uz бундан аввалроқ ушбу “автосалон” фаолиятини шубҳа остига олганди.

Маълумотга кўра, “Global avto kredit” МЧЖ томонидан фуқароларга автотранспорт воситаларини қулай шартларда етказиб бериш ваъда қилинган. Аммо амалда тегишли шартномалар тузилмасдан улардан пул олиниб, мажбуриятлар бажарилмаган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди, яъни жуда кўп миқдорда фирибгарлик билан жиноят иши қўзғатилган. Бироқ “автосалон”чилар ҳамон очиқда. Тергов бошланганига яқинда 5 ой бўлади. Ваҳоланки, дастлабки тергов муддати 3 ой.

“Global avto” билан шартнома тузган ватандошларнинг маълум қилишича, айни вақтда фирма офиси муҳрлаб кетилган.

Аввалроқ президент Шавкат Мирзиёев аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги даражага кўтариш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш бўйича ўтказган йиғилишида тергов сифатини танқид қилганди.

“Айниқса, ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозилик кўп. Жўраев, Ашрапов ҳар минг кишига нисбатан энг кўп ариза тушаётган Денов, Ургут туманлари, Самарқанд, Қарши, Наманган, Жиззах, Фарғона, Чирчиқ шаҳарларига бориб, аҳоли муаммоларини ечса бўлади-ку?” деганди давлат раҳбари.

Шунингдек, президент январ ойида ўтказган видеоселектор йиғилишида уюшган жиноятчилик бизнес ниқоби остида даромадли соҳаларга кириб бораётганини танқид остига олганди.

“Илгари фақат “кўча” деб билган уюшган жиноятчилик бугун бизнес ниқоби остида анча даромадли соҳаларга кириб боряпти. Айниқса, жиноий тўдалар фаолияти кўп қаватли уйлар, автомашиналар олди-сотдиси, молиявий пирамидалар ташкил қилиш, Умра ва Ҳаж зиёратига юборишда анча кўпайган