Ўзбекистон | 20:16 / 08.05.2023
13687
1 дақиқада ўқилади

Барча ёшдаги фарзандларнинг таълимига йўналтирилган тўловлар солиқдан озод қилинади

2023 йил 1 августдан бошлаб, солиқ тўловчилар томонидан ёшидан қатъи назар фарзандларининг Ўзбекистондаги таълим ташкилотларида ўқиши учун йўналтириладиган тўловлар солиқ солинмайдиган даромадлар тоифасига киритилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу – янги таҳрирдаги конституцияни рўёбга чиқаришга доир президент фармонида белгиланди.

Шунингдек, ҳужжатга биноан, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб, Ўзбекистон фуқароси ҳисобланган ва 18 ёшгача бўлган болалар маданий мерос объектларига, жумладан кўргазмалар, тарихий обидалар ва зиёратгоҳлар, шунингдек, давлат музейларига тўловсиз кириши мумкин бўлади.

Олий Мажлис палаталарига бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш, боланинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлиқ ривожланиши учун муносиб шарт-шароитларни яратиш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қисқа муддатда қабул қилиш тавсия этилди.

Мавзуга оид