Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев Қирғизистонда давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айбланди
Фото: ТАСС
Қирғизистонда собиқ президент Алмазбек Атамбоев давлат тўнтаришига тайёргарлик кўришда айбланмоқда.
ТАСС’нинг хабар беришича, бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Орозбек Опумбаев айтиб ўтган.
«Давлат тўнтаришини амалга ошириш учун унга қон керак эди. Бу унинг нияти бўлган», - дея таъкидлаб ўтди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси.
Аввалроқ, Атамбаев терговчилар билан алоқага киришмагани, расмий вакилидан бошқа ҳеч ким билан гаплашмаслигини маълум қилгани айтилганди. Собиқ давлат раҳбари ўз сўзлари ва Конституция қоидалари бузилган, деб ҳисоблаяпти.
8 август куни махсус кучлар Атамбоевнинг Қўй-Тош қишлоғидаги қароргоҳига бостириб киришди. Эртаси куни собиқ президентга жиноят оламидаги нуфузли шахс - Азиз Батукаевнинг озод этилиши бўйича иш юзасидан айблов қўйилди.
Бундан олдин, Атамбоевнинг қизи видеомурожаат билан чиққанди.
Мавзуга оид
14:22 / 17.12.2025
Қирғизистонда таълим вазири маст ҳолда машина бошқариб қўлга тушди
17:58 / 16.12.2025
«Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон» темир йўлини молиялаштириш миқдори тақсимланди
23:01 / 15.12.2025
Қозоғистон Ўзбекистонга нефт транзитини қайта тиклади
12:51 / 15.12.2025