Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий банк раис ўринбосари: Яқин келажакда ҳеч қандай янги банкноталар ишлаб чиқарилмайди
Бугун, 21 апрель куни Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи чораги натижаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Бу стратегиянинг натижаларига бағишланган илк тадбир ҳисобланади. Унда ўндан зиёд вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирок этишди. Дастлаб ҳар бир соҳа вакили ўз йўналиши бўйича амалга оширилган ишларга оид ҳисобот берди. Шундан кейин оммавий ахборот воситалари вакилларини қизиқитирган саволларга жавоб берилди.

Жумладан, "Kun.uz" сайти мухбири тадбирда қатнашган Марказий банк раиси ўринбосари Шохруҳ Шоаҳмедовга банкноталар ҳақида савол билан мурожаат қилди:
"Яқинда 10 000 сўмлик банкнота муомалага киритилди, ундан аввалги банкноталар эса, ҳаммага маълум - 5000 ва 1000 сўмлик. Менинг назаримда ва ўқувчиларимиз юбораётган мактубларга кўра, банкноталар орасидаги фарқ жуда катта. Бу жамоатчилик транспортлари ёки харидлар учун ҳисоблашишда аҳолига маълум бир қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. Шу боис истиқболда 2000 ёки 3000 сўмлик банкноталарни ишлаб чиқариш режаси борми?"
Саволга жавоб беришда банкноталар орасидаги фарқ ҳақиқатда катта эканлиги тан олинди. Бироқ улар ўзидан-ўзи эмас, махсус қарор асосида, тегишли вазирлик ва мутасадди ташкилотлар билан мувофиқлаштирилган ҳолда чиқарилиши қайд этилди. "Одатда пул муомаласи тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, ҳар бир давлатда ўртача 6-9 тагача номинал айланишини кузатишимиз мумкин. Сиз айтаётган яқин келажакдаги режада ҳозирча 2000-3000 ёки 15 000 -20 000 сўмлик банкноталар ишлаб чиқариш режаси Марказий банкда мавжуд эмас", - дея жавоб берди Ш.Шоаҳмедов.
Мавзуга оид
16:19 / 13.12.2025
Хориждан пул ўтказмалари 11 ойда 17,3 млрд долларга етди
16:37 / 11.12.2025
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
19:09 / 10.12.2025
Ўзбекистонда ягона QR код орқали тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлади
19:19 / 04.12.2025