Лукашенко Мирзиёевнинг Чорвоқдаги шахсий қароргоҳига борди
Беларусь президенти Александр Лукашенко хорижий давлатлар раҳбарлари орасидан биринчи бўлиб Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг шаҳардан ташқаридаги қароргоҳига ташриф буюрди. Бу ҳақда БЕЛТА хабар тарқатди.
«Қайнарсой» қароргоҳи Тошкентдан 90 км узоқликда, Чорвоқ сув омбори ёнида, ғарбий Тянь-Шаннинг этагида жойлашган. У денгиз сатҳидан 900 метр баландликда қурилган. Ҳудудда бир нечта турар-жой иншоотлари, вертолёт майдончаси ва бандаргоҳ (кемалар боғлаб қўйиладиган жой) мавжуд.
БЕЛТА маълумотига кўра, бундан аввал Шавкат Мирзиёев «Қайнарсой»га хорижий етакчиларни таклиф қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида шерикликнинг устувор йўналишлари бўйича 19 ҳужжат имзоланди.
Бундан ташқари, Тошкентда бўлиб ўтган бизнес-форумда умумий қиймати 230 миллион доллардан ортиқ бўлган шартнома ва битимлар имзоланди.
Мавзуга оид
16:25 / 20.12.2024
Чорвоқда бир оиланинг уч аъзоси газдан заҳарланиб вафот этди
18:53 / 10.12.2024
Лукашенко: Беларусда ўнлаб ядровий каллаклар бор
02:18 / 07.12.2024
Путин ва Лукашенко хавфсизлик кафолатлари тўғрисидаги шартномани имзолади
23:47 / 23.11.2024