Самарқандда ёш бола Damas’да занжирлаб қўйилгани видеоси пайдо бўлди
Бола Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида фуқаролардан бири ёш болани Damas ичида оёғидан занжирлаб қўйгани ҳақида видео ва хабарлар тарқалди.
Ҳодиса юзасидан вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев муносабат билдирди. Унда айтилишича, ҳолат 16 март куни содир бўлган.
Шу куни вилоят ИИБ «102» операторига Самарқанд шаҳар Гагарин кўчасида бир бола Дамас машинасида оёғи занжир билан кишанлангани тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ҳудудга ИИБ ходимлари бориб, ҳолатни расмийлаштиришган.
«Ҳозирда болага нисбатан ушбу ҳаракатларни содир этган шахсга нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Болани Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштириб, психолог ёрдамида зарурий кўмаклар бериш чоралари кўрилмоқда», дейилади муносабатда.
Бош прокуратура матбуот хизмати Самарқандда болага нисбатан зўровонлик қилингани ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 138-моддаси (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида маълум қилди.
Ҳозирда ички ишлар органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани, тергов жараёни назоратга олингани қайд этилган.
Мавзуга оид
20:57 / 31.10.2024
Суданда 130 аёл жинсий зўравонликдан қутулиш учун ўз жонига қасд қилди
09:30 / 23.10.2024
Болаларга нисбатан оилавий зўравонлик содир этганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:57 / 12.10.2024
Аёллар учун хавфсиз бошпана – реабилитация марказлари қандай ишлайди?
14:21 / 02.10.2024