Ўзбекистон General Motors’нинг Асака заводидаги акцияларини тўлиқ сотиб олади
«Ўзавтосаноат» йил охиригача Асака шаҳридаги GM Uzbekistan автомобиль заводининг ягона акциядорига айланади. Бу ҳақда компания бошқаруви раиси Умиджон Салимов маълум қилди.
«Асакадаги асосий завод бўйича - биз акцияларни сотиб олмоқдамиз, бу ҳукумат қарорига мувофиқ юз беряпти. Акцияларнинг бир қисми харид қилинди, 10 фоизи қолди. Жорий йилда завод номини ўзгартириш ҳақида ўйламоқдамиз. Қандай номни бериш тўғри бўлиши ҳақида фикр юритилмоқда», - дея маълум қилди Салимов.
Акциялар йил охирига қадар сотиб олиниши лозим, бироқ ўзбек томони жараённи тезроқ якунлашга ҳаракат қилади, дея қўшимча қилиб ўтди у.
Шунингдек, Америка томонидан Тошкент мотор заводидаги улушни сотиб олиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда. «У ерда бу анча катта - 70 фоиздан ортиқ», - дея таъкидлаб ўтди Салимов.
Унинг сўзларига кўра, мотор заводи бошқа автомобиль маркалари двигателларини ишлаб чиқара олади. «Заводдан муқобил моторларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш масаласини муҳокама этиш қолди. Яқин уч ой давомида музокара жараёни якунланади, кейин акцияларни харид қилишни бошлаймиз», - деди у.
Салимовнинг таъкидлашича, бундай келишув бозорнинг демонополизацияси билан боғлиқ, бу «Ўзбекистонда фақат GM ишлаб чиқариши бўлмаслиги учун керак».
Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, GM’нинг ўрнига Европа ишлаб чиқарувчиси келиши мумкин. У эҳтимолий шерик сифатида Volkswagen’ни тилга олган.
Мавзуга оид
18:59 / 10.05.2024
General Motors Malibu ишлаб чиқаришни тўхтатади
07:25 / 20.04.2024
Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
09:56 / 05.03.2024
Асака туман прокурори ўринбосари ва ИИБ тергов бўлинмаси собиқ ходимини қўлга олди
15:08 / 13.07.2023