Ўзбекистонда фарзанд асраб олиш жараёни осонлаштирилиши мумкин
Ўзбекистонда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича йўл харитаси тасдиқланди. Унга асосан, чақалоқ савдосига қарши курашиш доирасида фарзандликка олиш тартибини соддалаштириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Kun.uz мухбири.
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Норбоева бола асраб жараёнида жуда кўп бюрократик тўсиқлар борлигини таъкидлади.
«Чақалоқ савдосининг давом этаётгани сабабларидан бири – боласи йўқлар сотиб оляпти. Чунки фарзандликка олиш жараёнида жуда ҳам кўп бюрократик тўсиқлар мавжуд. Мазкур тўсиқларни йўқотиш, жараённи соддалаштириш масаласи кўриб чиқилади», деди Норбоева комиссиянинг 17 июнь кунги мажлисида.
Таъкидланишича, чақалоқ савдосининг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилган ҳолда унга қарши кураш ишларини янада кучайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.
Йиғилишда берилган маълумотга кўра, 2019 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар 2018 йилга нисбатан камайган, лекин бу йўналишда содир этилган умумий жиноятлар орасида чақалоқ савдоси билан боғлиқ ҳолатлар юқорилигича қолмоқда: 2018 йилда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг 38 фоизини чақалоқ савдоси ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 43 фоизга етган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kun.uz фарзандликка олиш жараёнидаги мураккабликлар, йиллаб навбат кутиш ва коррупция ҳолатлари мавзусида мақола эълон қилган эди.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кенияда 5 мингта чумолини тўплаган белгиялик ўсмирлар ҳибсга олинди
Жаҳон | 20:00
-
Касаначи оилаларнинг 5 йиллик меҳнатини тортиб олишмоқчи. Оилалар ҳақ-ҳуқуқи учун курашмоқда
Ўзбекистон | 19:44
-
Россия АҚШдан музлатилган активлари ҳисобидан Boeing самолётларини сотишни сўради — Bloomberg
Жаҳон | 19:24
-
NYT: АҚШ 30 га яқин дипломатик миссияларини ёпишни режалаштирмоқда
Жаҳон | 19:10
Мавзуга оид

15:18 / 13.04.2025
Мянмада одам савдоси қурбони бўлган икки ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

22:34 / 05.04.2025
Тошкентда Парламентлараро иттифоқ ассамблеяси иш бошлади

09:45 / 02.04.2025
Уч кунлик чақалоғини 60 млн сўмга сотган аёлга жазо тайинланди

19:50 / 28.03.2025