Тошкентдан Нукусга етиб бориш вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради
Қорақалпоғистондаги учта туман туризмга ихтисослаштирилади. Тошкентдан Нукусга тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилиб, манзилга етиб бориш вақти 16 соатдан 7 соатгача қисқаради. Kun.uz мухбирининг маълум қилишича, бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қорақалпоғистонлик сайловчилар билан учрашувда айтиб ўтган.
Президентнинг ўз сайловолди дастурида айтишича, бунинг учун узунлиги 465 километр бўлган “Бухоро-Урганч-Хива” ва узунлиги 196 километр бўлган “Мискин-Нукус” темирйўл линиялари электрлаштирилади. Бу лойиҳага 460 миллион доллар йўналтирилади.
Линия ишга туширилгач, “Тошкент – Самарқанд – Бухоро – Хива” анъанавий туристик занжирига Қорақалпоғистон ҳам қўшилади.
“Натижада, хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг юртимизда 4-5 кунгача бўлишини таъминлаш, туристик хизматлар экспортини 100 миллион долларга етказиш имконияти яратилади”, – деди Мирзиёев.
Номзоднинг сўзларига кўра, Элликқалъа, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари туризмга ихтисослаштирилади. Тўрткўл, Беруний, Амударё, Хўжайли, Қонликўл, Қўнғиротда йўл-савдо инфратузилмаси кенгайтирилади.
Мавзуга оид
22:12 / 22.11.2024
Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабарти билан учрашди
21:33 / 22.11.2024
Хитой Сурхондарёдаги мис ва кумуш конларига 2,7 миллиард доллар инвестиция таклиф қилмоқда
20:29 / 22.11.2024
Хоразмга 2025 йилда 1,5 миллиард доллар инвестиция жалб этиш режалаштирилди
20:24 / 22.11.2024