Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода мудофаа бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди
Қоракўл тумани мудофаа бўлими бошлиғи пора олаётган вақтида ушланди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 1976 йилда туғилган Й.О. ўзга бир фуқарони алдаб, уни вилоят мудофаа бошқармаси сафарбарлик чақирув резерви бўлими нозири вазифасига ишга жойлаштирганлиги учун тамагирлик қилган. У ўзининг яшаш хонадонида фуқародан кимёвий ишлов берилган 100 AҚШ доллари ва 12 бош курка боласини пора тариқасида олган вақтида вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухоро вилоятидаги «Қоракўл» божхона пости катта инспектори хорижий тадбиркордан 800 АҚШ доллари сўраб, бир қисмини олган пайтда ушланганди.
Мавзуга оид
10:01 / 12.05.2026
Бухорода ҳоким ўринбосари пора билан қўлга тушди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
08:48 / 04.05.2026
Қорақалпоғистонда Кадастр бўлими бошлиғи пора билан ушланди
17:40 / 30.04.2026