Ўзбекистон аҳолиси 34 миллион кишидан ошди
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони йил бошидан буён қарийб 100 минг кишига кўпайди ва 34 миллион кишига етди.
Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 18 февраль ҳолатига кўра, 34 002 410 кишини ташкил этди. Буни Давлат статистика қўмитаси сайтидаги махсус саҳифада келтирилган.
Ўзбекистон аҳолисининг 17 093 248 нафари эркаклар, 16 909 633 нафарини эса аёллар ташкил қилади.
2020 йил бошидан бери 127 387 киши туғилди, 29 193 киши вафот этди.
Республикага 23 617 киши кўчиб келди, 24 729 киши Ўзбекистонни тарк этди.
Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 январь ҳолатига 33905,8 минг кишини ташкил этганди.
БМТ эълон қилган демографик ҳисоботда келтирилган маълумотларга кўра, Ўзбекистон аҳолиси энг камида 40 йил давомида ўсишдан тўхтамайди, 20 йил ичида эса ўзбекистонликлар сони 40 миллионга етиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024