Жамият | 19:52 / 20.09.2021
1015
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда укасининг уйини сотишини айтиб маҳалладошининг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фото: Pixabay

Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида укасининг уйини сотишини айтиб маҳалладошининг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 6 март куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида доимий рўйхатда туриб, вақтинча Жарқўрғон тумани Улуғбек маҳалласида яшовчи А. Рустам марҳум укаси А. Рашидга тегишли бўлган, Улуғбек маҳалласида жойлашган уйни маҳалладоши, М. Гулнорага 24 минг АҚШ долларига сотиш бўйича ўзаро келишувга эришган.

Қайд этилишича, А. Рустам М.Гулнорадан қолган пулларни 2021 йил 1 август кунига қадар олишга ўзаро келишиб, 1000 доллар олган. Сўнг у М.Гулнорадан олган 1000 минг долларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Таъкидланишича, жорий йил 14 сентябрь куни Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан А.Рустамга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид