Бекободлик аёлни ҳимоя ордерлари ҳам ҳимоя қила олмади – у зўравонлик қурбони бўлди
Турмуш ўртоғи томонидан муттасил руҳий ва жисмоний таҳқирлаб келинган 28 ёшли аёл 27 март куни 5-қаватдан тушиб кетиб, вафот этган. Марҳуманинг яқинлари унинг ўлимида эрини айбдор деб ҳисоблашмоқда. Бекобод тумани прокуратураси терговчиси ҳодиса бўйича изоҳ бермаслигини билдирди.
Тошкент вилоятининг Бекобод туманида 1996 йилда туғилган аёл кўп қаватли уйнинг 5-қаватидан тушиб кетиб, вафот этди. У турмуш ўртоғи томонидан мунтазам зўравонликка учраб келган.
Kun.uz’нинг аниқлик киритишича, ҳолат 27 март куни кечки соат 21:30 лар атрофида ижарага олинган уйда содир бўлган. Ҳодиса гувоҳи бўлган қўшниларга кўра, аёл пастга тушиб кетиши олдидан “Яшашни истамайман, калтакларингдан тўйиб кетдим”, дея бақирган. Қўшнилар ёрдам бериш мақсадида хонадонга югуриб чиқишган. Аммо хонадон эшиги қулфланган бўлган.
Шифохонага олиб борилган аёл кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.
Аёлга уч марта, сўнгги бор 2024 йилнинг 6 март куни ҳимоя ордери берилган. Унда келтирилишича, тазйиқ ўтказилган ёки зўравонлик содир этилган тақдирда эр ва аёлнинг бир хонадонда бўлиши тақиқланган.
Марҳуманинг яқинлари аёлнинг ўлимида унинг эри айбдор деб ҳисоблашмоқда.
“Синглимга олдин ҳам ҳимоя ордери берилганди. Аммо шундай бўлишига қарамай турмуш ўртоғи келиб, тазйиқ ўтказаверди. Аввалроқ яна ҳимоя ордери беришган. Синглимни аввалига калтаклаб, кейин ич кийимида пастга ташлаб юборган. Бу ўтакетган ваҳшийлик”, дейди Kun.uz мухбири билан суҳбатлашган марҳуманинг акаси.
Аёлнинг 2 нафар фарзанди – 6 ва 2 ёшли қизлари ҳодиса содир бўлган вақтда бобосининг уйида бўлишган.
Kun.uz мухбири ҳодисани ўрганиш мақсадида Бекобод туманида бўлди. Туман прокуратураси терговчиси ҳодиса бўйича изоҳ бермаслигини, батафсил маълумотни Тошкент вилоят прокуратурасидан олиш мумкинлигини маълум қилди.
Ҳодиса тафсилотлари ҳақида тез кунда Kun.uz’да батафсил танишишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эронда қум бўронлари сабаб 800 дан ортиқ одам шифохоналарга мурожаат қилди
Жаҳон | 04:48
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
Мавзуга оид

13:51 / 30.04.2025
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади

09:46 / 30.04.2025
Уч ойда қанча аёлга ҳимоя ордери берилгани маълум қилинди

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

15:49 / 01.04.2025