Ўзбекистон | 14:47 / 04.01.2021
16911
2 дақиқада ўқилади

Кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши талаби бекор қилинди

“Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, қарор билан уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни ҳисобга олиш, давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилиб, кўп болали оилаларга уй-жой ажратишда 16 ёшгача етти нафар ва ундан зиёд болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди.

Қишлоқ жойлардаги кам таъминланган ва кўп болали оилаларга қорамолни бепул бериш шартлари тўғрисидаги низомга киритилган ўзгартиришга кўра, кўп болали оилаларга бепул қорамол берилишида вояга етмаган беш нафар ва ундан ортиқ болалари бўлиши лозимлиги талаби бекор қилинди.

Оила кодексига мувофиқ тўрт нафар ва ундан ортиқ 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали ҳисобланади. Агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан 1 нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва касб-ҳунар, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда 22 ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила ҳисобланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди