Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди
2025 йилнинг 28 январ куни SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғона шаҳридаги ўсимликларни химоя қилиш воситалари ва комплексли минерал ўғитлар ишлаб чиқариш корхонасида янги ишлаб чиқариш қувватини ишга туширди. Бу лойиҳа минтақадаги озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларига сифатли ва арзон ўғитлар етказиб бериш мақсадида амалга оширилди.
USAID дастури орқали янги ускуналар ўрнатилди
Aмерика Қўшма Штатлари Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан тақдим этилган, қиймати деярли 530 000 АҚШ долларига тенг бўлган янги ускуналар, SWISSAGRO қўшма корхонасига соатига 10 тонна гранулали комплексли минерал ўғит ишлаб чиқариш имконини берадиган янги линияни ишга туширишга ёрдам берди. Янги ишлаб чиқариш қуввати, шунингдек, 25 та янги иш ўрни яратишга ҳам сабаб бўлди.

Ишлаб чиқариш ҳажмининг оширилиши
SWISSAGRO қўшма корхонаси, йиллик 40 000 тонна комплексли NPK минерал ўғитлари ишлаб чиқаришни режалаштираётганини маълум қилди. Маҳсулотнинг ярмидан кўпи Марказий Осиё, Кавказ ва Болтиқбўйи мамлакатларига экспорт қилиниши кутилмоқда.

“Мақсадимиз – маҳаллий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг талабини юқори сифатли, хавфсиз, юқори самарали инновацион ва жаҳон талабларига жавоб берадиган ўғитларга арзон нархларда қондиришдир. USAID билан ҳамкорлик - минтақада савдо, озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқтисодий ўсишни яхшилаш йўлидаги муҳим қадамдир. Ишончимиз комилки, ушбу янги корхона нафақат компаниямиз, балки Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги учун ҳам фойда келтиради”, - деди компания директори Нодирбек Ҳожибоев.

SWISSAGRO: инновациялар ва сифатга интилиш
SWISSAGRO қўшма корхонасининг янги ишлаб чиқариш қуввати маҳаллий қишлоқ хўжалиги учун фойда келтиради. USAID билан ҳамкорлик, минтақада савдо, озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқтисодий ўсишни яхшилашга қаратилган муҳим қадам бўлиб, агентлик Ўзбекистон бўйлаб 7000 га яқин фермерга ўғитлардан самарали фойдаланиш ва ҳосилдорликни ошириш бўйича кўмак берган.

SWISSAGRO МЧЖ – Ўзбекистондаги замонавий ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва мураккаб минерал ўғитлар ишлаб чиқарувчи корхона бўлиб, 2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати кўмагида ташкил этилган. Компания, ташқи инвестициялар орқали, Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалиги соҳасини мустаҳкамлашга ва минтақавий иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшишда давом этмоқда.
Қўшимча маълумот: Web саҳифа: https://swissagrouzb.com/
Алоқа учун: Телефон: +998904057099, Е-mail: [email protected]
Реклама ҳуқуқи асосида