Тошкентда уй-жой нархлари йиллик ҳисобда 2,3 фоизга пасайди
Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки ойида кўчмас мулк олди-сотди шартномалари 25,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 17,4 фоизга ўсди. Иккиламчи бозорда Сурхондарё, Жиззах ва Фарғона вилоятларида нархлар ўсиши кузатилган бўлса, Тошкент шаҳрида нархлар деярли ўзгармади – бироқ пойтахтда йиллик ҳисобда уйлар нархлари 2,3 фоизга пасайди.

Фото: Kun.uz
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази таҳлиллари йил бошидан кўчмас мулк бозори ўз мавқейини мустаҳкамлаётганини кўрсатди.
Январ ойидан кўчмас мулк бозорида фаоллик тикланаётганини кузатиш мумкин. Мазкур ойда олди-сотди шартномалари сони 25,5 мингтани ташкил этиб, ўтган йил январ ойига нисбатан 17,4 фоизга кўпайган.
Ҳудудий динамика
Йил бошидан кўчмас мулк олди-сотди динамикаси айрим ҳудудларида ижобий тенденцияни кўрсатди. Энг сезиларли ўсиш Жиззах вилоятида қайд этилиб, сотувлар 44 фоизга ошган, шунингдек, Навоий вилоятида 36 фоизга ўсган.
Тошкент шаҳри кўчмас мулк бозори умумий ҳажмининг 28 фоизини ташкил этиб, битимлар сони 18 фоизга ўсган.
Иккиламчи бозордаги уй-жой нархлари
Январ ойида республика бўйича иккиламчи уй-жой нархлари ўртача 0,3 фоизга ошиб, ўтган йилга нисбатан 4,6 фоизга ўсди.
Йиллик ҳисобда ҳудудлар кесимида уй-жой нархларининг юқори ўсиши Сурхондарё (11,4 фоиз), Жиззах (10,4 фоиз) ва Фарғона (8,4 фоиз) вилоятларида кузатилди.
Январ ойида Тошкент шаҳрида ўртача уй-жой нархи деярли ўзгармаган. Пойтахт туманлари кесимида нархлар пасайиши Сергели (- 1,8 фоиз), Юнусобод ( - 1,7 фоиз) ва Мирзо-Улуғбекда ( – 1,5 фоиз) қайд этилган.
Йиллик ҳисобда Тошкент шаҳрида уй-жой нархи 2,3 фоизга пасайган.
Уй-жой ижара бозори
Январ ойида Тошкент шаҳридаги ижара бозорида фаоллик бироз пасайган. Ўртача ижара нархи 8,1 долларни (бир квадрат метр учун) ташкил этди.
Пойтахтнинг Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи юқорилигича қолмоқда. Ушбу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 10 долларни ташкил этади.
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида ижара нархи ўтган йилга нисбатан 10,7 фоизга пасайган. Энг катта пасайиш Чилонзор (17,4 фоиз), Олмазор (16,7 фоиз) ва Яшнобод (14,3 фоиз) туманларида қайд этилган.
Аввалроқ, Тошкент шаҳрида уй-жойга инвестицияларнинг даромадлилиги тушиб бораётгани маълум қилинганди. 2025 йилнинг январ ойида пойтахтда кўп қаватли уй-жойларга инвестицияларнинг даромадлилиги 2024 йилнинг феврал ойидаги ўртача 32,4 фоиздан 7,6 фоизгача секинлашди.
бироз арзонлашиши натижасида январ ойида уй-жойлар нархи ўзгаришидан олинадиган ўртача даромад Шайхонтоҳур (35,8 фоиздан -0,8 фоизга) ва Юнусобод (30,4 фоиздан -3,4 фоизга) туманларида сезиларли даражада пасайгани кузатилди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швецияда тухумни қизининг пешонасига уриб чаққан аёл жаримага тортилди
Жаҳон | 00:42
-
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
Жаҳон | 00:11
-
Андижонда 30 минг доллар билан қўлга тушган судя иши бўйича маълумот берилди
Ўзбекистон | 23:27 / 12.05.2025
-
Россиянинг Украинадаги собиқ қўмондони Жазоирда кўриниш берди. У Пригожин исёнидан кейин «йўқолиб қолганди»
Жаҳон | 23:02 / 12.05.2025
Мавзуга оид

09:50 / 09.05.2025
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди

23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади

09:25 / 08.05.2025
Франция Ўзбекистонда уй-жойлар “яшил” реновациясига маблағ ажратади

14:56 / 06.05.2025