Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи
Газ тақсимлаш ускуналарининг вазифаси – аҳоли ва саноат объектларига хавфсиз ва узлуксиз газ етказиб бериш, босимни бошқаришдан иборат. Аммо эскирган газ тақсимлаш ускуналарида босимни назорат қилишдаги камчиликлар, хавфсизлик даражасининг юқорилиги, қиммат техник хизмат харажатлари, паст энергия тежамкорлик ва масофадан бошқариш имкониятининг йўқлиги кўпинча жиддий муаммоларга сабаб бўлиб, газ таъминотида узилишлар ва хавфли вазиятларга олиб келиши мумкин.
Шу кунгача газ тақсимлаш пунктларида (ГТП) газ босимини бошқариш асосан қўлда амалга оширилган. Мисол учун, агар ҳаво ҳарорати бирдан пасайса, аҳоли ўз хонадонларида газ истеъмолини кескин оширади. Бу эса маҳаллага кириб келаётган газ босимини пасайтиради. Ёки ҳарорат кўтарилганда босим ошиб кетади. Шундай ҳолатларда масъул ходимлар ГТПга бориб, босимни барқарорлаштириш ишлари билан шуғулланишади. Бу жараёнлар ҳам вақтни олади, ҳам газ таъминотида узилишлар ва ҳатто авария ҳолатларига олиб келиши ҳам мумкин.
Шу сабабли ГТПларда автоматлаштирилган бошқарув ва мониторинг тизимларини жорий этиш аллақачон долзарб масалага айланган.
Автоматлаштирилган тизим қандай афзалликларга эга?
• Тўлиқ назорат: Газ тақсимлаш жараёнидаги барча параметрлар – босим, ҳарорат, газ оқими – сунъий интеллект томонидан назорат қилинади. Тизим газ истеъмолидаги ўзгаришларни реал вақтда кузатиб, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олади.
• Автоматик хавфсизлик: Агар тизимда носозлик ёки хавф юзага келса, автоматик ҳимоя клапанлари ишга тушади ва тизим хавфсизлик режимига ўтади.
• Узлуксиз мониторинг: Газ босими, ҳарорати ва бошқа параметрлар доимий кузатилиб, барча маълумотлар марказий базага узатилади. Агар меъёрдан четга чиқиш, ўғрилик ёки нотекис босим ҳолатлари аниқланса, тизим автоматик чоралар кўради ёки диспетчерларга хабар беради.
• Онлайн бошқарув: Операторлар масофадан туриб тизимни назорат қила олади, бу эса тезкор жавоб бериш имкониятини оширади.
2022 йил 22 октябр куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат раҳбари табиий газ таъминоти тизимини қазиб чиқаришдан тортиб истеъмолчига етказиб беришгача бўлган барча босқичларни тўлиқ рақамлаштириш бўйича топшириқ берган эди. Бу эса мамлакатимизда газ таъминоти тизимини модернизация қилиш устувор вазифалардан бирига айланганини англатади. Мазкур топшириқ ижроси доирасида “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан газ тақсимлаш пунктларига автоматик бошқарув тизимларини жорий этиш ишлари олиб борилмоқда.
“Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ана шундай газ тақсимлаш нуқтаси ўрнатилган. Мазкур қурилмамиз юқори босимли газ тақсимлаш нуқтаси саналади. Бунда тўлиқ ўзимиздаги мавжуд эски ГТПларни реконструкция қилиб, маҳаллий кучлардан фойдаланган ҳолатда дастурлаш ёрдамида масофадан туриб бошқариш йўлга қўйилди. Эски усулдаги ГТПларида технологик йўқотишлар жудаям юқори бўлган. Ҳозирги замонавий ҳолатида эса бу йўқотишлар камайган. Бундан ташқари мазкур жараённи ишга туширганимиздан кейин газ тақсимлаш нуқталарига кимдир ташқи таъсир ўтказадиган бўлса, сигнал берилади. Табиий газ босими тушиб кетадиган ҳолат юз берса, сунъий интеллект буни бошқариб туради”, - дейди “Ҳудудгазтаъминот” АЖ табиий газ таъминоти объектларидан самарали фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Аброр Йўлдошев.
Автоматлаштирилган тизим нафақат газ таъминотининг ишончлилигини оширади, балки табиий газни хонадонларга ва ишлаб чиқариш объектларига керакли миқдор ва босимда барқарор етказиб беришга хизмат қилади. Замонавий газ тақсимлаш тизими — бу нафақат самарадорлик, балки хавфсизликнинг ҳам кафолати.
Реклама ҳуқуқи асосида
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳкумнинг жазо муддати қисқартирилиши мумкин
Ўзбекистон | 18:19 / 13.02.2025
Bloomberg Россия — Украина уруши тугашининг эҳтимолий учта сценарийсини тузди
Жаҳон | 16:41 / 13.02.2025
Трамп ва Маск демонтажи: USAID ўрнини Хитой эгалламоқда
Жаҳон | 16:35 / 13.02.2025
Каъба атрофида расмга тушиш тақиқландими?
Жамият | 14:35 / 13.02.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Евроиттифоқ: Россия Навалнийнинг адвокатлари ва барча сиёсий маҳбусларни зудлик билан озод этиши керак
Жаҳон | 22:25
-
Ўзбекистонда икки ярим ойда 327 млрд сўмлик газдан ноқонуний фодаланилди
Ўзбекистон | 21:26
-
Украина делегацияси Саудия Арабистонига борди. У ерда тинчлик музокаралари ўтказилиши мумкин
Жаҳон | 21:24
-
Келлог АҚШ Россиянинг Эрон, Хитой ва КХДР билан иттифоқини бузмоқчи эканини маълум қилди
Жаҳон | 20:57
Мавзуга оид
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/11/B71S5oRG7vHks1ILhgN3iWXRu6OQ4ptq_medium.jpg)
09:20 / 29.01.2025
“Ҳудудгазтаъминот” раисига янги ўринбосар тайинланди
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/10/YisJlgP33vz_4eauVVIvYtzQwBjjfm9J_medium.jpg)
16:50 / 21.12.2024
«Ҳудудгазтаъминот» газ ҳисоблагичлар батареялари билан боғлиқ муаммоларга изоҳ берди
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/10/VgTM98iM3-e1A1I0YBPuJRMLQDbZqSTE_medium.jpg)
16:36 / 20.12.2024
Қаршида бир оиланинг тўрт аъзоси ис газидан заҳарланган — экспертиза
![](https://storage.kun.uz/source/thumbnails/_medium/10/b2FgaNPEr9_CaKqgMkp9RH0seEsPfZTt_medium.jpg)
17:32 / 19.12.2024