Жаҳон | 10:37 / 11.09.2017
8656
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея: КХДР фитналар туфайли иқтисодий таназзулга юз тутади

Фото: РИА "Новости"

Шимолий Корея ракета ва ядро синовлари учун беқарорлик ҳамда иқтисодий муаммолар билан товон пули тўлайди. Бу ҳақда Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва маълум қилган.

«Шимолий Корея ақлсиз йўлга қадам қўйди. У давом этаётган фитналар, тинчликсевар халқаро ҳамжамият талабларига эътибор бермаётгани туфайли беқарорлик ҳамда иқтисодий муаммоларга дучор бўлади», - дея жанубий кореялик вазир сўзларини келтиради ТАСС.

Шу билан бирга, Кан Гён Хванинг маълум қилишича, Сеул Корея ярим оролидаги инқироз тинч йўл билан ечим топиши тарафдори бўлиб қолади.

Аввалроқ КХДР АҚШга «азият ва жафо»ни ваъда қилаётгани маълум қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид