Жаҳон | 16:13 / 01.03.2019
31977
2 дақиқада ўқилади

Австралиядаги дарёда «ўзгача» тумшуқ ва илон танасига эга сирли балиқ топилди

Австралиялик Ти Хокин Австралия Шимолий ҳудудидаги Какаду миллий боғи яқинида жойлашган дарёда балиқ овлаб, «Ўзга» фильмидаги ўзга сайёраликка ўхшаш бўлган ғалати жонзотни тутиб олгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, узун танли, илонни эслатувчи 15 сантиметр келадиган балиқда катта тишли оғиз бўлган, аммо кўзлари йўқ эди. «Унинг боши жуда ғалати эди, танаси эса худди илонбалиққа ўхшайди, - дейди у. - У шокка тушгандек туюлди, ҳаракатланмади ва буралмади».

Ихтиололог Морган Грантнинг тахминича, Amblyopinae субоиласига тегишли бўлган йиртқич балиқ Хокинга учраган. Унинг вакиллари Тинч ва Ҳинд океани соҳилбўйи сувлари ҳамда дарёлар этагида учрайди, Австралия қирғоқларида бир нечта турлари мавжуд. «Уларнинг кўзлари ривожланмаган ва кўп пайтларда тери билан қопланган, сабаби улар лойқа сувда яшайди ҳамда ов вақтида кўзга эмас, балки сезгига таянади», - дея аниқлик киритди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёдаги энг оғир балиқ илк марта АҚШда топилганди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид