Давлат хизматлари агентлиги ходими коронавирусдан вафот этгани маълум қилинди
Давлат хизматлари агентлиги Навоий вилояти бошқармасининг масъул ходими коронавирусдан вафот этган. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.
15 июль куни Навоий вилояти бошқармасининг масъул ходими Адҳамжон Деҳқонов 61 ёшда вафот этди. Агентлик директорининг матбуот котиби Севара Зокированинг Kun.uz мухбирига хабар беришича, бу агентлик тизимида коронавирус билан боғлиқ илк ўлим ҳолатидир.
«Давлат хизматлари агентлиги жамоаси марҳумнинг қариндош ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади», – дейилади агентлик ахборот хизмати эълон қилган таъзияномада.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан кун давомида эълон қилиб борилаётган маълумотларда мазкур ўлим ҳолати ҳозирча қайд этилмаган.
Kun.uz 15 июль куни ўз манбасига таянган ҳолда сўнгги икки кунда икки нафар ички ишлар органи ходими коронавирус туфайли вафот этгани, бу пандемия бошлангандан бери коронавирус сабабли рўй берган учинчи ўлим ҳолати экани ҳақида хабар берган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларида ички ишлар ходимларининг коронавирусдан вафот этгани қайд этилмаган.
Маълумот учун, 15 июль соат 21:30 ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида 69 киши вафот этган. ССВ ва унинг ҳузуридаги штаб вакиллари Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича маълумотлар яширилмаётганини, бундан манфаат йўқлигини мунтазам таъкидлаб келмоқда.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Доғистондаги отишмада уч полициячи ҳалок бўлди
Жаҳон | 19:05
-
Pepsi ва Lipton Ice Tea халқаро Brand Awards International 2024 мукофотига сазовор бўлишди
Ўзбекистон | 19:00
-
Самарқандда аёл 7 ойлик чақалоғини кўчага ташлаб кетди
Ўзбекистон | 18:54
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат талаб қилиш тўхтатилди
Ўзбекистон | 18:24
Мавзуга оид

16:35 / 16.01.2023
Давлат хизматлари марказларининг барча ресурслари фуқароларга ёрдам режимига ўтказилди

08:57 / 28.11.2022
Статистика маълумотларини давлат хизматлари марказлари орқали олиш йўлга қўйилади

14:50 / 16.09.2022
Учта нафақани тайинлашда югур-югурларга барҳам берилади. Бошқа нафақа ва пенсиялар-чи?

15:53 / 08.09.2022