Жаҳон | 20:36 / 23.11.2017
8697
1 дақиқада ўқилади

Финляндияда ҳашаротлардан тайёрланадиган нонлар сотила бошланади

Фото: Fazer Bakeries Finland

Финляндиянинг Fazer компанияси 24 ноябрдан ҳашаротлар қўлланган ҳолда тайёрланадиган нонларни сотишни бошлайди. Бу ҳақда “Интерфакс” ахборот агентлиги хабар бермоқда
 
Компанияда таъкидланишича, ушбу маҳсулот дунёда илк шундай маҳсулот бўлади. Ҳар бир нонга 70 та чигиртка керак бўлади – улар майдаланиб, унга қўшилади. 

“Чигирткалардан тайёрланадиган нон – яхши оқсил манбаидир, ҳашаротлар фойдали бўлган мой кислоталари, кальций, темир ва витамин В12’га эга”, деб айтмоқда Fazer Bakeries компаниясининг инновациялар бўйича директори Юхани Сибаков. Унинг айтишича, компания “чигирткали” нон яратиш ғояси устида 2016 йил ёзидан бошлаб иш олиб борган ва тегишли қонун қабул қилинишини кутган.

1 ноябрда Финляндия Европанинг бир қатор давлатлари (Австрия, Бельгия, Буюк Британия, Дания, Нидерландия, Швейцария) ортидан ҳашаротларни таомга қўллаш учун уларни кўпайтириб, сотишга рухсат берди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид