Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways 11.11 акциясини давом эттиради: парвозларга 20 фоизгача чегирмалар
18 ноябргача йўловчилар махсус таклифдан фойдаланишлари ва Ўзбекистондан учиб кетишда барча йўналишлар учун тарифнинг 20 фоизгача чегирма билан авиачипталарни сотиб олишлари мумкин.
Фото: Uzbekistan Airways
Uzbekistan Airways йўловчиларга янада фойдалироқ саёҳат қилиш имкониятини тақдим этиб, машҳур 11.11 акциясини давом эттирмоқда. Тарифдан 20 фоизгача чегирма авиакомпаниянинг барча маҳаллий ва халқаро йўналишлари бўйича эконом-классдаги парвозлар, шу жумладан, бориш ва қайтиш авиақатновлари учун амал қилади.
Акция туфайли сиз қишки таътилни, бизнес саёҳатларни ёки арзонлаштирилган тарифлар бўйича чипталарни сотиб олиш орқали яқинларингиз билан узоқ кутилган учрашувларни режалаштиришингиз мумкин. Парвоз даври чекланмаган ва эълон қилинган парвозлар жадвалига мувофиқ барча авиақатновларга татбиқ этилади: бу йўловчиларга исталган вақтда саёҳат қилиш учун қулай саналарни танлаш имконини беради.
Чегирма миқдори:
• катталар учун – тарифнинг 20 фоизгача;
• салонда жой эгаллайдиган, 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар ва 2 ёшгача бўлган гўдаклар учун – болалар чегирмасини ҳисобга олган ҳолда эълон қилинган тарифнинг 20 фоизгача;
• салонда жой эгалламайдиган, 2 ёшгача бўлган чақалоқлар учун чегирма қўлланмайди.
Акция 2025 йил 18 ноябргача авиакомпаниянинг booking.uzairways.com сайтида, Uzbekistan Airways Sales филиалида ва авиакомпаниянинг расмий агентлари орқали авиачипталарни харид қилишда амал қилади.
Акция шартлари билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
👉 uzairways.com/uz/press-center/news/uzbekistan-airways-1111-aksiyasini-elon-qilmoqda
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
10:08 / 24.03.2026
Тошкент–Дубай йўналишидаги қатор рейслар бекор қилинди
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
15:10 / 03.02.2026
UzAirways йўловчилари рейсга кечикканда, қайтиш чиптаси бекор қилинмайдиган бўлди
08:40 / 03.02.2026