Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея БМТ бош котибини иғвода айблади
Фото: РИА Новости / Мария Фролова
Шимолий Кореянинг БМТдаги ваколатхонаси ташкилотнинг бош котиби Антониу Гутеррешни Шимолий Кореяга қарши халқаро санкциялар ҳақида “ўйланмасдан айтилган сўзлар” билан Пхеньян билан низони авж олдиришда айблади.
Ўтган ҳафта Гутерреш хавфсизлик бўйича Мюнхен анжуманида Корея яриморолини қуролсизлантириш йўлларини топиш учун Шимолий Кореяга қарши санкциялар сақланб қолиниши муҳимлигини айтган.
Шимолий Корея томонининг баёнотида айтилишича, Гутеррешнинг бу гаплари Пхеньян билан низони авж олдирувчи “ёлғонни ҳимоя қилиш учун айтилган тутуруқсиз гаплар”дир.
“Кундай равшанки, Корея яриморолидаги ядровий масала бу ҳолат учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олиши керак бўлган АҚШ айби билан пайдо бўлиб, шундай жиддий кўриниш олган”, деб айтганлар шимолий кореялик дипломатлар.
Шимолий Корея ўзини ядровий давлат деб эълон қилиб, 2005, 2006, 2009 ва 2013 йилларда ер ости ядровий синовларини ўтказган. Бу синовлар халқаро ҳамжамият томонидан норозиликка учраган. Пхеньяннинг ушбу ҳаракатларига қарши БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Кореядан ядровий соҳада фаолиятни тўхтатишни талаб қилувчи бир қатор резолюциялар қабул қилган.