Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«ПСЖ» кетма-кет икки марта ЕЧЛ ғолиби бўлди
«Арсенал» турнир давомида ва финалда ҳам ютқазмади, аммо пеналтилар сериясида омад парижликларга кулиб боқди.
Фото: Reuters
«ПСЖ» – «Арсенал» 1:1 (4:3)
Голлар: Ҳаверц, 6 (0:1). Дембеле, 65 - пеналти (1:1)
Пеналтилар серияси: Рамуш - (1:0). Йокереш - (1:1). Дуэ - (2:1). Эзе - (2:1)(хато). Нуну Мендеш - (2:1)(дарвозабон). Райс - (2:2). Ҳакими - (3:2). Мартинелли - (3:3). Бералдо - (4:3). Габриэл Магаляйнс - (4:3)(хато)
«ПСЖ»: Сафонов, Маркинос (Бералдо, 106), Пачо, Нуну Мендеш, Ҳакими, Витиня (Забарний, 106), Руис (Заир-Эмери, 95), Жоау Невеш, Кварацхелия (Барколя, 83), Дуэ, Дембеле (Рамуш, 90+6)
«Арсенал»: Райя, Салиба, Габриэл Магаляйнс, Инкапие, Москера (Тимбер, 66), Райс, Люис-Скелли (Эзе, 91), Эдегор (Йокереш, 66), Троссар (Мартинелли, 83), Сака (Мадуэке, 83), Ҳаверц (Субименди, 91)
Огоҳлантиришлар: Жоау Невеш, 90. Нуну Мендеш, 118 - Москера, 47. Сака, 54. Йокереш, 98. Райс, 103
Учрашувнинг 6-дақиқасида «Арсенал» футболчиси Кай Хаверц ҳисобни очди. 63-дақиқада Москера жарима майдонида Кварацхелияни йиқитди ва «Арсенал» дарвозаси томон пеналти белгиланди. Дембеле пеналтини аниқ бажариб, ҳисобни тенглаштирди.
Ўйинниг асосий вақти ва қўшимча таймларда дарвозалар ишғол этилмагач, пеналтилар серияси белгиланди. Пеналтилар сериясида ПСЖ 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Парижликлар «Реал»дан кейин чемпионлик унвонини ҳимоя қилган иккинчи жамоага айланишди. «Реал» бу натижага 2016/17 ва 2017/18 йилги мавсумларда эришганди.
Жамоалар ўтган мавсум ярим финалида ўзаро тўқнашганди. Ўшанда Луис Энрике бошчилигидаги жамоа ҳар икки ўйинда ғалаба қозониб, икки учрашув натижасига кўра 3:1 ҳисобида устун келган. Кейин эса финалда “Интер”ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, клуб тарихида илк бор Чемпионлар кубогини қўлга киритганди.
Жамоалар бугунга қадар жами беш марта тўқнаш келган. Ўтган мавсум ярим финалига қадар парижликлар бирор марта ҳам ғалаба қозонмаган эди. Ўтган мавсум умумий босқичда «Арсенал» ғалаба қозонган, 2016/17 йилги мусобақада эса рақиблар икки марта дуранг ўйнаган.
Будапештгача бўлган йўлда жамоалар турлича услубда ҳаракат қилди. «Арсенал» ҳимоядаги ишончли ўйини билан ажралиб турди. «Тўпчилар» тўққизта учрашувда ўз дарвозасини дахлсиз сақлади ва умумий босқичда атиги тўртта гол ўтказиб юборди.
«ПСЖ»нинг асосий қуроли эса ҳужумдаги самарадорлик бўлди. Парижликлар ушбу мусобақада 1999/2000 йилги Чемпионлар лигасида 45 та гол урган «Барселона» рекордини такрорлади.
«Арсенал»нинг юксалиши босқичма-босқич кечди: 2023/24 мавсумда чорак финал, кейинги мавсумда ярим финал ва энди эса 2005/06 йилдан бери илк марта финал.
Эътиборлиси, ҳар икки жамоа бу йилги мавсумда ўз мамлакатлари биринчилигида чемпионликни қўлга киритишди.
Мавзуга оид
14:18
«Кейинги йил ЕЧЛ учун қайтамиз». «Арсенал» Лондонда чемпионлик паради ўтказди
15:43 / 31.05.2026
Парижда «ПСЖ» фанатлари тартибсизлик келтириб чиқарди – фотолар
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
20:39 / 20.05.2026