Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:11 / 16.06.2021
6545
1 дақиқада ўқилади
Психология таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари 30 фоизга оширилади
Ўзбекистон олий таълим муассасаларида психология таълим йўналишлари бўйича қабул параметрлари 30 фоизга оширилади.
Адлия вазирлиги маълумотига кўра, 2021/2022 ўқув йилида:
- олий таълим тизимида физика фанлари соҳаларга мослаштирилган ҳолда ўқитилади;
- республика олий таълим муассасалари биология йўналишларининг 3- ва 4-курсларида таҳсил олаётган иқтидорли талабалар таркибидан алоҳида гуруҳларда чуқурлаштирилган ўқитиш амалиёти йўлга қўйилади;
- психология соҳасидаги таълим йўналишлари бўйича давлат буюртмаси асосидаги қабул параметрлари 30 фоизга оширилади;
- кимё ва биология йўналишларида кадрлар тайёрлаётган барча олий таълим муассасалари мактаб битирувчи синф ўқувчилари ўртасида кўп босқичли (туман (шаҳар) – вилоят – ОТМ) кимё ва биология фани бўйича ўзининг олимпиадасини ўтказади ва 1—3-ўринларни эгаллаган ўқувчиларни олий таълим муассасасининг маблағлари ҳисобидан имтиҳонсиз ўқишга қабул қилади.
Мавзуга оид
10:38 / 10.11.2025
Оиладаги тинчлик фақат муҳаббатдан эмас — ҳар ёшнинг ўз психологияси бор
19:27 / 25.10.2025
Куз келди, лекин ҳис қилинмаяпти. Бу — хавотирланиш учун сабабми?
10:58 / 23.10.2025
Эркаклар тушунмайдиган ҳолат — аёллар кайфияти нега тез ўзгарувчан?
16:35 / 10.10.2025