Ўзбекистон | 16:33 / 30.10.2023
9978
1 дақиқада ўқилади

Ногиронлиги бўлганларга ер сотиб олишда харажатларни қоплаш янги тартибда амалга оширилади

Ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, ўз таркибида ногиронлиги бўлган оилалар учун БҲМ 100 бараваригача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ер участкасини сотиб олиш харажатларини қоплаш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, ўз таркибида ногиронлиги бўлган оилалар учун БҲМ 100 бараваригача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.

Ногиронлиги бор шахслар ва таркибида ногиронлиги бўлган оилаларнинг ер участкасини онлайн-аукцион орқали сотиб олиш харажатларини қоплаб бериш ҳақидаги мурожаатлари:

2024 йил 1 январдан президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари ижтимоий ходимлар гуруҳлари томонидан қабул қилинади;
2024 йил 1 июлдан шунингдек ЯИДХП орқали ҳам қабул қилинади.

Мурожаатлар бўйича қарорлар электрон шаклда QR-код қўйилган тарзда қабул қилинади.

Мавзуга оид