Қозоғистон МБ рухсат берди: Halyk Bank Ўзбекистонда Tenge Bank’ни очади
Қозоғистон Миллий банки Halyk Bank’га Ўзбекистон ҳудудида Tenge Bank шўъбасини очишга рухсат берди. Бу ҳақдаги хабар Миллий банк сайтида жойлаштирилган.
Halyk Ўзбекистонда филиал очиш ниятида эканини маълум қилган биринчи Қозоғистон банки бўлди. Тошкент шаҳрида молиявий ташкилотнинг шўъбаси - Tenge Bank фаолият кўрсатади.
Halyk Bank Россия, Қирғизистон, Грузия ва Тожикистонда шўъбаларга эга. Ўзбекистон бозорига кириш банк учун ривожланиш стратегиясининг мантиқий давоми бўлади.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда 28та тижорат банки фаолият кўрсатмоқда. Иккинчи даражали банкларнинг жами активлари - 194,6 трлн сўм ёки жорий курс бўйича 24,1 млрд доллар. Расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2017 йилда 249,1 трлн сўмни - 30,7 млрд долларни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозир Ўзбекистонда фақат бешта банк хорижий капитал иштирокида ишламоқда: «Савдогар», Hamkorbank, Ziraat Bank Uzbekistan, Эроннинг «Садерат» ва KDB Bank Uzbekistan.
Мавзуга оид
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
08:30 / 20.09.2024
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси “Дўстлик” ордени билан мукофотланди
16:07 / 19.09.2024