Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди
Бекмурод Абдуллаев Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимини, Рустам Турсунов Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимини тарк этди.
Президент Шавкат Мирзиёев қарори билан Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаев Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Абдуллаев муқаддам Миллий гвардия қўмондонининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган, 2021 йил апрел ойидан буён ички ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлаётганди.
Шунингдек, президентининг фармойиши билан Рустам Раҳмонович Турсунов Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимидан озод этилди.
Рустам Турсунов 2017–2018 йилларда Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, 2018 йилдан Навоий вилояти ИИБ бошлиғи сифатида фаолият юритган. 2021 йил феврал ойида Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
13:51 / 11.12.2025
ИИВ ва FIA Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш бўйича ҳамкорликка келишди
09:28 / 11.12.2025
ИИВ ва Huawei оммавий тадбирлар хавфсизлигини таъминлашда юқори технологияларни қўллашга келишиб олди
11:33 / 29.11.2025
ИИВ Қўриқлаш департаменти раҳбари тайинланди
11:30 / 29.11.2025