Навоий ва Жиззах вилояти ИИБ раҳбарлари ўзгарди
16:40 / 09.01.2017
37828

Ўзбекистон ички ишлар вазири буйруғига кўра Навоий ва Жиззах вилоятлари ички ишлар бошқармаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда «Постда» газетаси хабар бермоқда.

Навоий вилояти ИИБ бошлиғи этиб полковник Турсунпўлат Тошпўлатов тайинланди. У аввал ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – ИИВ жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бош бошқармаси раҳбари бўлиб фаолият юритган (2015 йилнинг июнидан).

Жиззах вилояти ИИБга эса полковник Рустам Турсунов раҳбар этиб тайинланди.


Улашинг
Top