Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ангрендаги мактаб ўқитувчисини қуюшқонидан чиқарган ўқувчи узр сўради, ота-онага эса чора кўрилди
Ўрганиш натижаларига кўра, ўқувчи дарсга халақит бергани, ўқитувчи томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўқитувчига ноўрин сўзларни гапирганлиги аниқланган.
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Ангрен шаҳридаги 41-мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани ҳолати акс этган видеотасвир тарқалди.
Халқ таълими вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вазирнинг назорат-ҳуқуқий хизмати ташаббуси билан мазкур ҳолат шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияга ўрганиш учун юборилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, ўқувчи дарсга халақит бергани, ўқитувчи томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўқитувчига ноўрин сўзларни гапирганлиги аниқланган. Сўнгра ўқитувчи ўқувчини тартибга чақиришга ҳаракат қилганида ўқувчи турли ноўрин хатти-ҳаракатлар қилгани маълум бўлди.
Ҳолат вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия, халқ таълими бўлими ва ички ишлар бўлими томонидан атрофлича муҳокама қилинган.
Ўқувчилар содир этган ишидан пушаймонлигини билдириб, ўқитувчидан кечирим сўради. Ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан жарима қўлланилди.
Мавзуга оид
08:36 / 19.11.2025
Ангренда зўравонликка учраган қиз бўйича жиноят иши судда кўрилмоқда
18:39 / 29.10.2025
Тошкент вилоятида кўп қаватли уйнинг томини ўзлаштирган шахс жазоланди
21:08 / 10.09.2025
“Опам она соғинчини ўзи билан олиб кетди” – Ангрендаги даҳшатли ЙТҲда опаси ва отасидан айрилган ўғил
12:28 / 10.09.2025