“Gold terapi” иши: Хайрулла Қосимов ва бошқалар устидан тергов бошланди
Кўплаб мижозлар Хайрулла Қосимов устидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга шикоят киритган. “Профессор Хайрулла Қосимов” ва унинг жамоаси жуда кўп миқдорда фирибгарлик жиноятини содир қилганликда гумонланмоқда.

Фото: Kun.uz
“Gold terapi” номи билан ноанъанавий усулда даволашни таклиф қилиб, турли касалликларга чалинган фуқароларни “100 фоиз даволаш кафолати” билан ишонтириб, уларнинг бир неча ўн минг долларлаб пулларини қўлга киритиб келган Хайрулла Қосимовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу ҳақда Ички ишлар вазирининг матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Kun.uz’га маълум қилди.
Kun.uz манбасига кўра, “Gold terapi” иши бўйича Хайрулла Қосимов устидан ички ишлар органларига мингга яқин ариза тушган. Улар сони кундан кунга ошмоқда. Тергов жараёнида “Gold terapi” клиникаси фаолияти ҳам тафтиш қилинади. Жиноят иши шу йил март ойининг бошида қўзғатилган.
Kun.uz олдинроқ “Gold terapi” бўйича икки қисмли катта журналистик суриштирувини эълон қилганди. Унда ўзини профессор, табиб, филантроп, психохимик, “Gold terapi” асосчиси деб эълон қилган Хайрулла Қосимовдан жабрланганлар ўз ҳикояларини айтиб беришган эди. Одамлар унинг битта консултацияси учун 24 млн сўм, даволаши учун 20 минг долларлаб пул тўлашган.
Жабрланувчиларнинг барчаси Хайрулла Қосимов даволаш баҳонасида уларга гиёҳванд ичимлик ичирганини таъкидлашган.
Жабрланганларнинг аксарияти хонанда Самандар Ҳамроқулов ва YouTube'даги Chotki.tv каналининг рекламаси сабаб уларга ишониб боришганини айтишган.
Шундан сўнг Самандар Ҳамроқулов Kun.uz’га интервю бериб, ўзи ҳам алданганини, “виждон азобида қолиб кетганини” маълум қилди.
Хонанданинг айтишича, у ҳам шу ичимлик таъсирида бўлган, аммо кўрсатувни кўргунга қадар бу ҳақида ўзи ҳам билмаган. Танишларининг тавсияси билан хотиранинг пасайиши, узлуксиз чарчоқ, уйқусизлик сабабли “профессор” қабулига борган ва унинг таъсирига тушиб қолган.
Яқин кунларда ушбу клиника фаолияти ва Хайрулла Қосимовнинг ғайриоддий даволаш усули юзасидан Таиландда ўтказилган 3-махсус суриштирув Kun.uz’да саҳифасида кўришингиз мумкин.
Тавсия этамиз
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
No Partey, no party. «Арсенал» нега ютқазди?
Спорт | 13:50 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эронда қум бўронлари сабаб 800 дан ортиқ одам шифохоналарга мурожаат қилди
Жаҳон | 04:48
-
Испанияда фарзандларини тўрт йил уйдан чиқармаган ота-она ҳибсга олинди
Жаҳон | 00:12
-
Техас аҳолиси SpaceX шаҳрини ташкил этишни ёқлаб овоз берди
Жаҳон | 23:30 / 04.05.2025
-
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
Жаҳон | 22:44 / 04.05.2025
Мавзуга оид

18:07 / 31.03.2025
“Gold terapi” изидан Таиландда ёхуд Хайрулла Касимов кирдикорлари – 3-қисм

07:31 / 18.03.2025
Қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин тиббий кўрикдан ўтказилади

11:39 / 24.02.2025
"Виждон азобида қолиб кетдим" - Самандар Ҳамроқуловнинг иқрори

20:00 / 17.02.2025