Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин тиббий кўрикдан ўтказилади
Сенаторлар маъқуллаган қонунга асосан эндиликда қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин ўша ернинг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилади.
Сенатнинг бешинчи ялпи мажлисида “Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида”ги қонунга қамоққа олинганларга нисбатан қийноққа солиш ҳолларининг олдини олишга қаратилган қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.
Муҳокама қилинган мазкур қонунда қамоққа олинганлар тергов ҳибсхонасига жойлаштирилишидан олдин ўша ернинг ўзида мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилиши назарда тутилмоқда.
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги кафолатлари янада мустаҳкамланишига, давлатимизнинг инсон ҳуқуқлари таъминланиши бўйича халқаро ҳамжамият олдидаги нуфузи ошишига хизмат қилади.
Қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишни, уларнинг бузилган ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
09:30 / 09.06.2026
Бухородаги тергов ҳибсхонаси ходимларига нисбатан текширув ҳаракатлари бошланди
12:00 / 05.11.2025
E-tergov ахборот тизими жорий этилади: жиноят ишлари электрон шаклга ўтади
16:08 / 18.10.2025
«Tuzel Park» ТЖМ бўйича тергов бошланди. Лойиҳа Марат Ҳамдамовга тегишли «Imarat development» билан боғлиқ
11:22 / 27.08.2025