Жаҳон | 14:59 / 13.10.2025
12727
8 дақиқада ўқилади

Ҳамас гаровдаги тирик исроилликларнинг барчасини қайтарди (фотолар)

Ҳамас Қизил Хоч жамиятига топширган гаровдагилар Исроилга олиб келинди. Қолган 28 кишининг жасади эса кейинроқ берилади. Айни вақтда Исроил қамоқхоналарида минглаб фаластинлик маҳбуслар қайтариш учун тўпланмоқда. Яқин Шарққа келган Доналд Трамп сулҳ даврида Ҳамасга Ғазода хавфсизликни таъминлаш вазифаси юклатилганини айтди.

АҚШ воситачилигида тузилган сулҳ келишуви доирасида Ҳамас Ғазода сўнгги 20 нафар тирик гаровдагиларнинг барчасини Халқаро Қизил Хоч ташкилотига топширди.

Улар икки босқичда Исроил томонига топширилди — аввал Ғазодан дастлабки етти киши олиб чиқилди, кейинроқ яна 13 нафари. Топшириш жараёни Ғазо секторининг жанубида жойлашган Хон-Юнус шаҳрида амалга оширилди.

Тел-Авивдаги Ўғирланганлар майдонида 13 октябр тонгидаги ҳолат. Икки йил мобайнида бу майдон гаровга олинганларни озод қилиш ҳаракатининг маркази бўлиб қолди. Бу ерда гаровдагиларни озод қилиш жараёни катта экранларда трансляция қилинди.
Oded Balilty / AP / Scanpix / LETA

Гаровдагилар озод этилиши жума куни кучга кирган Исроил ва Ҳамас ўртасидаги келишувнинг муҳим босқичи бўлди. Ҳамас уларни озод этганидан сўнг 20 нафар гаровдаги фуқаро Исроил ҳудудига қайтди. Бунинг эвазига Исроил душанба куни кечга бориб қарийб 2 минг нафар фаластинлик маҳбусни озод этиши кутилмоқда.

Фото: Reuters

Al-Jazeera'нинг ёзишича, Исроил нашрлари фаластинлик маҳбусларни ташиётгани тахмин қилинаётган икки автобус ва Қизил Хоч машиналарининг Офер қамоқхонасидан чиқиб кетаётганини кўрсатди.

Қизил Хоч жамияти машиналари гаровдаги исроилликларни Ғазодан олиб кетмоқда
Dawoud Abu Alkas / Reuters / Scanpix / LETA
Фото: Al-Jazeera
Ғазодан чегарадаги Реим ҳарбий базасига кетаётган конвойни кутиб олишга чиққан исроилликлар
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA

АҚШ президенти Доналд Трамп аллақачон Яқин Шарққа келган ва Исроил парламентида нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Трамп Исроил парламенти биносининг йўлагидан ўтаётган пайтда бир журналист ундан сўради: «Уруш расман тугадими?» «Ҳа, менимча, ҳа», - деб жавоб берди Трамп.

Аммо сулҳ битими урушни тўлиқ тугатмади. Энди Ғазода кейинги босқичда нима бўлиши ҳақида кўплаб саволлар очиқ қолмоқда — хусусан, Ҳамас Бинямин Нетаняҳунинг «қуролсизланиш» талабига рози бўладими ёки йўқми, номаълум. Ушбу масалалар бугун Мисрда ўтказилиши режалаштирилган Трамп ва бошқа жаҳон етакчилари иштирок этадиган саммитда муҳокама қилиниши кутилмоқда. Бироқ Исроил ҳам, Ҳамас ҳам унда қатнашмайди.

Исроилга келишда Доналд Трамп Ҳамасга Ғазо секторида олиб бораётган ички хавфсизлик амалиётлари учун «маълум муддатга рухсат берилгани»ни билдирди.

Жума куни кучга кирган сулҳдан кейин ҲАМАС Ғазо секторининг айрим ҳудудларига ички хавфсизлик кучларини жойлаштирди. Ҳамаснинг баёнотига кўра, бу чора тартибсизликлар, талон-торож ва хавфсизлик бўшлиғининг олдини олишга қаратилган.

«Air Force One» бортида бўлган журналистнинг саволига жавобан — яъни ҲАМАС ўзини «полиция кучи» сифатида тиклаётгани ҳақидаги хабарларга Трамп шундай деди:

«Улар муаммоларни тўхтатмоқчи, бу борада очиқ гапиришган ва биз уларга маълум муддатга рухсат бердик. Қарийб 2 миллион одам вайрон бўлган биноларга қайтяпти ва бу шароитда кўп ёмон нарсалар содир бўлиши мумкин. Шунинг учун биз хавфсизликни таъминлашни хоҳлаймиз. Менимча, ҳаммаси жойида бўлади. Лекин аниқ айтиш қийин», - деди Трамп.

Икки йил давом этган урушдан кейин, душанба куни бошланган сулҳ ва гаровдаги фуқаролар алмашинуви Исроил ҳамда Ғазода катта енгиллик олиб келди.

Исроилликлар учун гаровдагиларни қайтариш энг муҳим мақсад эди. Аввалги икки вақтинчалик сулҳ давомида ўнлаб гаровдагилар озод этилган, айримлари эса Исроил аскарлари томонидан тирик ҳолда қутқарилган эди.

Фаластинликлар учун эса сулҳ одатий ҳаётга қайтиш умидини берди. Минглаб кўчирилган ғазоликлар сулҳ кучга киргач, шимолга – Ғазо шаҳрига қайта бошлади. Исроил ҳам Ғазога зарур озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа инсонпарварлик ёрдами киришига рухсат берди. БМТга қарашли озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича экспертлар айрим ҳудудлар расмий равишда очарчилик ҳолатида эканини билдирган.

АҚШ, араб ва турк воситачилиги остида ўтган ҳафта эришилган келишувга биноан, Исроил кучлари жума куни пешинга қадар Ғазонинг ичкарисидаги янги мудофаа чизиғига чекиниб, гаровдагиларни озод этиш учун 72 соатлик «дераза» очди.

Сулҳ шартларига кўра, Ҳамас эндиликда вафот этган гаровдагиларнинг жасадларини топшириши керак, аммо бу қанчалик тез амалга ошиши номаълум. Исроил 26 нафар гаровдаги фуқаронинг ҳалок бўлганини, яна икки нафарининг ҳолати номаълумлигини билдирган. Расмийлар Ҳамас айрим жасадларни қидириб топиши кераклигини, бу эса вақт олишини айтмоқда.

Гаровдагилари озод этилишидан бир неча соат олдин БМТ Ғазога инсонпарварлик ёрдами етказишда «сезиларли силжиш» кузатилаётганини маълум қилди.

Тел-Авивдаги Ўғирланганлар майдонида 13 октябр тонгидаги ҳолат. Ташкилотчиларга кўра, бу ерга 60 мингдан ортиқ киши йиғилган ва одамлар келиши давом этмоқда.
Matanya Tausig / Reuters / Scanpix / LETA
Майдонга йиғилганлар яқинлари қайтишини интиқлик билан кутишмоқда
Alexi J. Rosenfeld / Getty Images
Mostafa Alkharouf / Anadolu / Getty Images
Гаровдаги Нимрод Коэн озод этилишидан олдин видеоалоқа орқали оила аъзолари билан гаплашмоқда
Times of Israel
Ака-ука Давид ва Ариэл Кунио озод этилиши арафасида видеоалоқа орқали яқинлари билан боғланмоқда
Times of Israel
Тел-Авивдаги пляжда Доналд Трампга миннатдорчилик изҳор этилган ёзув. Бу сўзлар Трампнинг самолёти Бен-Гурион аэропортига киришида кўриниб турган
Ilan Rosenberg / Reuters / Scanpix / LETA
Тел-Авивдаги бинода «Сиз бизнинг ғолибимизсиз! Раҳмат, жаноб президент» ёзувли баннер
Mahmoud Illean / AP / Scanpix / LETA
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Бен-Гурион аэропортида Доналд Трампни кутиб олмоқда
Evan Vucci / AP / Scanpix / LETA

Гаровдан қайтарилганлар яқинлари билан

Озод этилган Зив Берман тиббий кўрикдан ўтиш учун Тел-ха-Шомередаги «Шиба» шифохонасига етиб келди
Ilia Yefimovich / dpa / Scanpix / LETA
Ака-ука Гали ва Зив Берманлар тиббий кўрикдан ўтиш учун Тел-ха-Шомередаги «Шиба» шифохонасига етиб келди
Hannah McKay / Reuters / Scanpix / LETA
Озод этилган Эйтан Мор Петах-Тикведаги «Бейлинсон» шифохонасида
Ariel Schalit / AP / Scanpix / LETA
Озод этилган Алон Охел тиббий кўрик учун Петах-Тикведаги «Бейлинсон» шифохонасига олиб келинди
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Озод этилган Гай Гилбоа-Далал тиббий кўрик учун Петах-Тикведаги «Бейлинсон» шифохонасига олиб келинди
Ariel Schalit / AP / Scanpix / LETA
Озод этилган Омри Миран рафиқаси билан кўришмоқда
Israel Defense Forces / Reuters / Scanpix / LETA
Эгизак Гали ва Зив Берманлар 2023 йил 7 октябрида Кфар-Аза кибуцида биргаликда гаровга олинганди. Улар биргаликда озод этилди
Israeli Government Press Office / EPA / Scanpix / LETA
Эйтан Мор озод этилганидан кейин
Israeli Government Press Office / EPA / Scanpix / LETA
Гай Гилбоа-Далал озод этилганидан кейин
Israel Defense Forces / Reuters / Scanpix / LETA
Алон Охел озод этилганидан кейин
Israel Defense Forces / Reuters / Scanpix / LETA
Матан Ангрест озод этилганидан кейин
Israeli Government Press Office / EPA / Scanpix / LETA
Озод этилган Омри Миран Реимдаги базада отаси ва рафиқаси билан
Israel Defense Forces / Reuters / Scanpix / LETA
Озод этилган Эйтан Мор Реим базасида ота-онаси билан
israelsecurity / Telegram

 

 

Мавзуга оид