Саидазиз Сайидалиев — айбловларни рад этиши, “Салимбой” ва “Қамчибек ўғри” билан қандай танишлиги ва қимматбаҳо немис отларини қаердан олгани ҳақида
Тошкентда “кўча жиноят олами” вакили сифатида судланаётган Саидазиз Сайидалиев 25 июл кунги суд мажлисида ўзига қўйилаётган аксар айбловларни рад этишини билдирди. “Тўғри, давлатимиз қиладиган ишга аралашиб қўйганман, тўғри-нотўғри қилиб қўйганман, лекин кимларгадир ўхшаб менга ойма-ой пул тўла деган жойим йўқ”, деди у.
“Саидазиз Медгородок” иши бўйича суд жараёнлари давом этмоқда. 25 июл кунги суд терговида гувоҳ ва судланувчилар кўрсатма берди.
“Менга “Саидазиз Медгородок” деб ном қўйишганини бу ерга келиб билдим. Ким билан гаплашсам, ўзимни Саидазизман, “Медгородок”да тураман деб таништирганман. Салим Абдувалиев менга отамдай инсон бўлиб, тўғри йўл кўрсатган. Шунинг учун спорт йўналиши бўйича маслаҳат берган. “Бизнесмен” бўлиб спортнинг орқасидан кетган инсонман. Агар шу йўл яхши бўлганда ўзи “положенец” бўларди. Мени ўғри, “положенец” бўлиш каби нарсаларга умуман “стримица” қилмаганман. Тўғри боламан ва ҳақиқатга, оқ-қорага тўғри қарайман”, дейди Саидазиз Сайидалиев.
Суд терговида Сайидалиев ўзига қўйилаётган аксар айбловларни рад этишини билдирди.
“Хатойимни биламан: 229-модда бўйича, ўзбошимчалик. Тўғри, давлатимиз қиладиган ишга аралашиб қўйганман, тўғри-нотўғри қилиб қўйганман, лекин кимларгадир ўхшаб менга ойма-ой пул тўла деган жойим йўқ”, деди у.
Шунингдек, прокурор ва адвокатлар судланувчи Саидазиз Саидалиевни BYD Song Plus ва Lacetti машиналари, 180 млн сўмлик немис отлари каби бойликларни қаердан олганлиги борасида сўроқ қилишди.
Судланувчи немис отлари қарз эвазига ва туғилган кунига совға тариқасида берилганини айтди.
“Тоғда 6 сотихли ерим бўлган. Баҳром деган бола билан BYD Song Plus ва Lacetti машиналарига ўша еримни алмашганман”, дейди Сайидалиев.
Эслатиб ўтамиз, 29 нафар судланувчининг аксарияти товламачилик, фирибгарлик, безорилик, пора бериш, ўғрилик, ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш каби қатор жиноятларни содир қилганликда гумонланмоқда. Жумладан, Саидазиз Сайидалиев Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а” ва “в” банди (Товламачилик), 165-моддаси 3-қисми “в” банди (Товламачилик), 168-моддаси 4-қисми “а” ва “в” банди (Фирибгарлик), 211-моддаси 3-қисми “а” ва “б” банди (Пора бериш), 242-моддаси 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш), 243-моддаси (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 277-моддаси 2-қисми “б” ва “в” банди (Безорилик), 277-моддаси 3-қисми “а” банди (Безорилик) билан айбланмоқда.
Мавзуга оид
17:48 / 22.11.2024
Жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тартиби белгиланди
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024