Спорт | 11:40 / 30.01.2018
12777
2 дақиқада ўқилади

ОЧЛ-2018. «Пахтакор» клуби «Ал-Ғарафа» билан олтинчи марта тўқнашади

Бугун, 30 январь куни Тошкент вақти билан соат 22:00да «Пахтакор» Қатарнинг «Ал-Ғарафа» клубига қарши 6-марта майдонга тушади.

Бу жамоаларнинг барча ўзаро ўйинлари Осиё Чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган. 2002 йил 3-саралаш раундида, Доҳада 3:4 ҳисобида мағлуб бўлган «шерлар» Тошкентда рақибни 3:0 ҳисобида доғда қолдирган. 

2008 йил гуруҳ босқичида эса сафарда 2:2 натижаси қайд этилган. Тошкентда «Пахтакор» яна рақибдан кучлироқ эканини исботлаган - 2:0.

Охирги тўқнашув 2010 йили ОЧЛнинг нимчорак финалида бўлиб ўтган. Ўшанда «Ал-Ғарафа» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жами 5 ўйинда «Пахтакор» 2та ғалабага эришган, 1та дуранг ва 2та мағлубият қайд этган. Гол уриш бўйича устунлик «Пахтакор» томонида - 10-7.

«Пахтакор» Қатар клубларига қарши жами 13 учрашувда майдонга тушган. Уларда 5 ғалаба, 4 дуранг ва 4 мағлубият қайд этилган. Рақиблар дарвозасига 20 тўп киритилиб, 16 гол ўтказиб юборилган.

Бугун жамоалар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда, «Пахтакор» сариқ либосда, мезбонлар эса оқ либосда майдонга тушиши белгилаб қўйилди.

ОФК регламентига кўра, асосий вақтда дуранг натижа қайд этилган тақдирда, қўшимча иккита бўлим белгиланади. Унда ҳам ғолиб аниқланмаса, пенальтилар серияси бошланади. Плей-оффда олинган сариқ карточкалар гуруҳ босқичида бекор бўлади.

ОЧЛ. 3-саралаш босқичи
30 январь, Доҳа
«Ал-Ғарафа» - «Пахтакор»
Ҳакамлар:
 Моҳаннад Қосим Иси Саррай, Муаяд Муҳаммад Али, Вазиқ Убайд Сувайдий, Заид Тамир Муҳаммад (Ироқ).
Ҳакамлар назоратчиси: Умар Муса Халаф Лум (Иордания).
Учрашув комиссари: Сивакумар (Сингапур).

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди