Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мянмада одам савдоси қурбонига айланган Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилди
Улар интернетда юқори маошли иш таклифи билан Таиландга борган. Бироқ алдов йўли билан ноқонуний равишда Мянма ҳудудига олиб ўтилган ва у ерда одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар қўлига тушиб қолган.
Фото: dunyo.info
Ўзбек, қозоқ ва қирғиз фуқаролари дипломатик ваколатхоналар кўмагида Мянмадан ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасига бир гуруҳ фуқаролар Мянмада одам савдоси қурбони бўлгани ва ватанга қайтишда ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Мурожаатчиларнинг сўзларига кўра, улар Таиландга интернетда юқори маошли иш таклифи билан келишган. Уларга Ўзбекистондан бепул авиачипта тақдим этилган. Бироқ Таиландга етиб келганидан сўнг алдов йўли билан Мянма ҳудудига ноқонуний равишда олиб ўтилган ва одам савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳлар қўлига тушиб қолган. У ерда эса уларни фирибгарлик колл-марказларида ишлашга мажбурлашган. Ноқонуний ҳаракатларни амалга оширишдан бош тортган фуқаролар жисмоний зўравонлик ва таҳдидларга дучор бўлган.

Шунингдек, Мянмада худди шундай вазиятда Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари ҳам одам савдоси қурбонига айлангани аниқланган. Қирғизистоннинг Таиландда дипломатик ваколатхонаси йўқлигини инобатга олиб, қўшни давлат илтимосига кўра, Ўзбекистон ва Қозоғистон дипломатлари ушбу фуқароларни ҳам ватанга қайтаришни ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатган.
Мянма ва Таиланднинг ваколатли органлари билан олиб борилган келишилган ҳаракатлар ва музокаралар натижасида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқаролари озод қилиниб, Маэсот (Таиланд) чегара пунктида Ўзбекистон ва Қозоғистон дипломатларига топширилган. Озодликка чиқарилган шахсларга вақтинчалик турар жой ва озиқ-овқат берилган.
2025 йил 9 декабр куни Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг Таиланддаги дипломатик ваколатхоналари кўмагида фуқаролар ўз ватанларига қайтарилган.
Аввалроқ Олмаотада оғир аҳволга тушиб қолган бир гуруҳ фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилганди.
Мавзуга оид
10:21 / 19.12.2025
Тошкент аэропортида одам савдосига алоқадор гумонланувчи ушланди
21:18 / 04.11.2025
Дубай амирининг қариндоши 50 млн евро эвазига тутқунликдан озод қилинди
16:00 / 29.09.2025
Покистонда одам савдоси қурбонига айланган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
22:54 / 20.09.2025