Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон, Туркманистон ва Озарбойжон транзит коридорларини ривожлантиради
Музокаралар якунида давлат раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилди, уларнинг ҳузурида бир нечта ҳужжатлар имзоланди. Каспий денгизи орқали логистика инфратузилмаси ва паром ташувларини ривожлантиришга келишиб олинди. Уч мамлакат углеводород конларини ўзлаштириш ва ишлаб чиқарилган электр энергиясини экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик имкониятларини кўриб чиқмоқда.
Авазада бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев қўшма баёнот қабул қилди. Баёнот матни ҳозирча очиқланмади.
Етакчилар ҳузурида транспорт ва логистика, кемасозлик ва фуқаро авиацияси соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар, Товар-хомашё биржалари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим ва бошқа ҳужжатлар имзоланди.


Музокаралар якунида оммавий ахборот воситалари иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти ўз сўзида уч мамлакат халқлари манфаатлари йўлида стратегик шерикликни ривожлантириш борасидаги қатъий сиёсий иродани яққол намоён этган учрашувнинг самарали якунларини юксак баҳолади.
Музокараларда транзит йўлакларини ривожлантириш, жумладан, Туркманбоши ва Боку портлари имкониятларидан самарали фойдаланиш, замонавий логистика инфратузилмасини биргаликда шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилгани таъкидланди.
Миллий транспорт тизимлари интеграциясини чуқурлаштириш мақсадида минтақадаги мавжуд ва истиқболли йўналишларни ўзаро боғлаш режалари атрофлича муҳокама қилинди. Ўзбекистон бу борада ўзаро мувофиқлашган сиёсат юритиш тарафдори экани таъкидланди.

Бу, биринчи навбатда, халқаро бозорларга чиқишда бизнес учун қулай шароитлар яратиш ва тариф сиёсати масалаларидир.
Каспий денгизи орқали логистика инфратузилмаси ва паром ташувларини ривожлантириш лойиҳалари устида биргаликда ишлаш бўйича келишувларга эришилди.
Бундан ташқари, уч мамлакат ўртасида энергетика соҳасида - углеводород конларини ўзлаштириш ва ишлаб чиқарилган электр энергиясини экспорт қилиш бўйича ҳамкорлик имкониятлари кўриб чиқилди.
Товар айирбошлаш ҳажмини каррасига ошириш ва саноат кооперацияси кўламини кенгайтириш вазифалари музокаралар кун тартибидан марказий ўрин эгаллади.


Миллий ишлаб чиқарувчиларнинг сифатли маҳсулотларини ўзаро етказиб беришни рағбатлантириш чоралари кўрилиши ҳамда уч мамлакат ҳудудларининг салоҳиятини жалб этган ҳолда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун шароитлар яратилиши таъкидланди.
Етакчилар сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва экологик таҳдидларга қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олдилар. Бундан ташқари, туризм ва маданий алмашинувлар соҳасида қўшма дастур қабул қилинади.
Қабул қилинган қарор ва ҳужжатларни амалга ошириш бўйича ишлар вазирлар томонидан "йўл харитаси" асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон раҳбари сўзининг якунида ушбу тарихий учрашув уч мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштиришга, барқарор савдо, транспорт ва энергетика йўлакларини яратишга, шунингдек, минтақавий интеграция жараёнларини жадаллаштиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.
Мавзуга оид
21:36 / 25.12.2025
Қозоғистон AZAL самолёти ҳалокати терговининг дастлабки тафсилотларини ошкор қилди
16:24 / 20.12.2025
Ўзбекистонда автотранспорт воситалари учун экостикерлар жорий этила бошланди
14:51 / 19.12.2025
Озарбойжонда Варданянга умрбод қамоқ жазоси бериш талаб қилинди
14:05 / 17.12.2025