Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёғ-мой тармоғини бошқаришда бозор механизмлари жорий этилади
Ўзбекистон Президенти “Ёғ-мой тармоғини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ва соҳани бошқаришда бозор механизмларини жорий этиш тўғрисида”ги қарорни имзолади.
Қарорга мувофиқ, “Ўзпахтаёғ” АЖ негизида Ўзбекистон Республикаси ёғ-мой саноати корхоналари уюшмаси (“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси) ташкил этилади. Унга “Ўзпахтаёғ” АЖга тегишли бўлган мол-мулк ва бошқа маблағлар, шунингдек дебитор ва кредитор қарздорликлар ўтказилади (“Ўзпахтаёғ” АЖга тегишли хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги кўчмас мулк ва акциялар пакети (улуши) бундан мустасно). Хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги “Ўзпахтаёғ” АЖнинг акциялар пакети (улуши) Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилади.
Ҳужжатга кўра, ихтиёрий равишда аъзо бўлган ёғ-мой саноати корхоналари ва ташкилотлари “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси аъзолари ҳисобланади.
“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси ёғ-мой хом ашёларини қайта ишлаш ва ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ягона комплекс сифатида ёғ-мой саноатини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқади, шунингдек замонавий бозор муносабатларини тармоққа кенг жорий қилади.
Бундан ташқари, уюшма аъзо-ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларининг ҳимоя қилинишини таъминлайди.
Ички ва ташқи бозорда маркетинг тадқиқотларини ташкил қилиш, тармоқни ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш, хом ашёни чуқур қайта ишлашда ва сифатли рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, озуқа-ем базасини кенгайтириш, ички бозорни ёғ-мой маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашда тармоқ корхоналарига кўмаклашади.
Қарорга асосан, 2022 йил 1 январга қадар “Ўзёғмойсаноат” уюшмаси мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилади, ташкилотларнинг шартномалар асосида “Ўзёғмойсаноат” уюшмасига ажратмалари юридик шахслар фойда солиғининг солиққа тортиладиган базасидан чиқарилади.
“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси таркибига кирадиган ташкилотлар 2021 йил 1 январга қадар:
· ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш мақсадида импорт қилинадиган ёғ-мой хом ашёлари ҳажми ТИФ ТН кодлари 1201-1207 гуруҳи (соя дуккаги, кунгабоқар ва бошқа мойли ўсимликлар уруғлари) бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно);
· ўсимлик ёғи ишлаб чиқарувчилар импорт қилинган ёғ-мой хом ашёлари ҳисобидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажмлари бўйича қўшимча қиймат солиғи тўловидан озод қилинди.
“Ўзёғмойсаноат” уюшмаси таркибига кирадиган ёғ-мой саноати корхоналарига 2022 йил 1 январга қадар республикада ишлаб чиқарилмайдиган, ёғ-мой маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ТИФ ТН кодлари 2815, 3802, 3815 гуруҳи бўйича ускуналар, бутловчи буюмлар, материаллар (каустик сода, активлаштирилган табиий минерал маҳсулотлар ва катализаторлар) импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашни 90 кунга кечиктириш имконияти берилди.
Қарорда кўрсатилишича, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бир ой муддатда:
а) қуйидагиларни назарда тутувчи Ёғ-мой саноатида амалдаги ишлаб чиқаришларни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва янгиларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан “Иўл харитаси”ни тасдиқлайди:
· амалдаги ишлаб чиқаришларни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва янгиларини ташкил этиш бўйича 150 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 37та инвестиция лойиҳаларини 2019-2020 йилларда амалга ошириш;
· тайёр ўсимлик ёғи импортини босқичма-босқич қисқартириш билан бир вақтда мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланишни 90 фоизгача етказиш ва юқори қўшилган қийматли ёғ-мой маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида ёғ-мой хом ашёлари олиб кириш ҳажмларини кўпайтириш;
· 2021 йилга қадар республикада муқобил мойли ўсимликлар етиштириш ҳажмларини кўпайтириш ҳисобига ёг-мой хом ашёлари жамғариш миқдорини 100 минг тоннага етказиш;
· 2021 йилга қадар ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳажмларини 400 минг тоннагача етказиш;
· лойиҳа қиймати 100 млн. АҚШ доллари бўлган истиқболли инвестиция лойиҳаларини ҳамкорликда амалга ошириш учун хорижий инвесторларни жалб қилиш.
б) нархлар барқарорлигини ва ички бозорнинг ёғ-мой маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини бир маромда таъминлаш мақсадида 50 минг тонна ҳажмли замонавий ёғ-мой хом ашёлари сақлаш сиғимларини ташкил қилиш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлайди.
Бир ой муддатда устав жамғармасида давлат улуши мавжуд бўлган ёғ-мой тармоғи корхоналарининг бўш турган ер участкалари инвентаризациядан ўтказилади ва уларни ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари захирасига ўтказиш бўйича таклиф киритилади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026