Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 10 февралдаги 49-сон қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Миллий координаталар тизими тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Қарорга кўра, Миллий координаталар тизими қуйидаги асосий таркибий қисмлардан иборат бўлади:
- Миллий геодезия референс датуми;
- Ер гравитация майдонининг глобал модели;
- Миллий координаталар тизимининг бошланғич нол нуқтаси;
- Давлат геодезия тармоғи пунктлари каталоглари;
- Миллий координаталар тизими маълумотлар базаси.
Шунингдек, Миллий координаталар тизимининг бошланғич нол нуқтаси Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳридаги Чўпонота тепалигида жойлашган Давлат геодезия пункти этиб белгиланди.
Қайд этилишича, EGM2008 Миллий координаталар тизимида Ер гравитация майдонининг глобал модели ҳисобланади.
Низомга мувофиқ, Миллий координаталар тизими маълумотлар базасидан Миллий координаталар тизимининг веб-саҳифаси орқали фойдаланиш назарда тутилган.









