Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри» ДК Андижон шаҳар филиали бўлим бошлиғи қўлга олинди
Бош прокуратура ахборот хизмати маҳкама ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан сўнгги кунларда аниқланган жиноятлар ҳақида Kun.uz`га маълумот берди.
«Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр» ДК Андижон шаҳар филиали бўлим бошлиғи К.Б., фуқаро З.Д.нинг турар-жой бино-иншоотига эгалик ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни раҳбарлари орқали расмийлаштириб бериши эвазига 800 долларни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ҳолат юзасидан К.Б. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тезкор тадбир Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган.
Бўстонлиқда ноқонуний ер сотган мансабдорнинг сири фош бўлди
Бўстонлиқ тумани Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи Б.Ю. ўз хизмат хонасида тумандаги Қорамазор МФЙ собиқ раиси Х.М.дан муқаддам унга сохта маълумотлар тайёрлаб бергани эвазига берган 2 500 долларини қайтариб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Аниқланишича, Б.Ю. мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб, 2019 йилнинг январь ойида МФЙ собиқ раиси Х.М.га маҳаллада яшовчи 4 нафар фуқаро номига хўжалик китобидан сохта кўчирма ёзиб бергани эвазига 2 500 доллар бериб, ушбу маълумотлар асосида Қорамозор маҳалласидаги захира ердан 4 нафар фуқаро номига 32 сотих ер майдони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб, 2019 йилнинг ноябрь ойида ушбу ер майдонини Тошкент шаҳрида яшовчи фуқарога 14 000 долларга олди-сотди шартномаси асосида сотиб юборган.
Ҳолат юзасидан Б.Ю.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди ва 28, 211-модда 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тезкор тадбир Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан тумандаги «Қорамазор» МФЙ собиқ раиси Х.М.нинг мурожаатига асосан ўтказилган.
Тошкент вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармасининг Бўка тумани филиали мудири ушланди
Тошкент вилояти Давлат санитария-эпидемиология назорати бошқармаси Бўка тумани филиали мудири вазифасини бажарувчиси Н.Р., фуқаро Қ.Қ.га нисбатан қўлланилган маъмурий жарима миқдорини камайтириб бериш ҳамда «Дамас» русумли автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига, таъмагирлик йўли билан 400 минг сўм пора талаб қилиб олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Н.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тезкор тадбир Департаментнинг Бўка туман бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда, фуқаро Қ.Қ.нинг мурожаатига асосан ўтказилган.
Қаршида Ободонлаштириш бошқармаси мутахассиси корхона ишчиси орқали пул олди, бунинг натижасида ишга кириш масаласини ижобий ҳал этмоқчи бўлган кадрлар бўйича бош мутахассиси ҳам ушланди
Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси А.Т. фуқаро Ж.Э.ни бошқарма раҳбарияти орқали ишга киритиб қўйиш эвазига 200 доллар талаб қилиб, ушбу пулларни корхона ишчиси С.А.орқали олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Шунингдек, А.Т.нинг кўрсатмасига асосан тадбир давом эттирилганда, Ободонлаштириш бошқармасининг кадрлар бўйича бош мутахассиси Ю.Ж. етакчи мутахассис А.Т.дан 200 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси А.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тезкор тадбир Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан прокуратура ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган.
Мавзуга оид
19:38 / 04.12.2025
Андижон тиббиёт институти талабаларига ижара компенсацияси нега бекор қилинди?
18:36 / 03.12.2025
“Экологик” рейдлар: Андижонда сомса ёпиладиган тандирлар бузиб ташланди
08:21 / 21.11.2025
Андижонда уй шароитидаги нарколаборатория фош этилди
17:14 / 18.11.2025