Жаҳон | 21:35 / 02.08.2018
8889
2 дақиқада ўқилади

Ядрога қарши мамлакатлар ҳам атом соҳасига мурожаат қилишига тўғри келмоқда

Фото: Украина президенти матбуот хизмати

Иссиқ ҳаво ҳарорати қайта тикланувчи электр энергияси манбаларини чеклар экан, ҳатто ядрога қарши мамлакатлар ҳукуматлари ҳам атом соҳасига мурожаат қилмоқда. Forbes шарҳловчиси Майкл Шелленберг аномал иссиқ ҳаво ҳарорати туфайли одамлар тобора кўпроқ кондиционерларни ёқаётганини ва бу бутун дунё бўйлаб электр энергиясига бўлган талабнинг ошишига олиб келганини таъкидламоқда. Шу боис ҳатто ўзининг антиядровий позицияси билан танилган ҳукуматлар ўсиб бораётган талабни қондириш мақсадида атом электростанциялари тармоғини қайтармоқда. 

Бир ҳафта илгари Жанубий Корея ҳукумати амалдаги АЭС блоклари сонининг 14 дан 19 тагача ошириш ва жорий ёз мавсумида техник хизматлар учун ёпилган яна икки блок фаолиятини йўлга қўйиш ҳақида эълон қилди. 

Германия ҳатто кундузи ҳам қолган атом ва кўмир электр станцияларига умид қилишига тўғри келмоқда, зеро қуёш панеллари максимал қувватда ишлайди, шамол эса деярли йўқ. 

Тайвань, ўз навбатида, июнь ойида электр энергиясига бўлган талабни қондириш учун атом энергоблокини қайта ишга туширди. 

Япония ҳукумати "Фукусима" фожиасидан кейин ёпилган энергоблокларни қайта ишга тушириш жараёнини тезлаштирди. 

Мазкур тенденция қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларни сақлашга доир технологияларнинг чегараланганини яққол намойиш этади.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид