Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда юраги танасидан ташқарида жойлашган қизча дунёга келди (видео)
Фото: The Guardian
Британиянинг Булуэлл шаҳрида камдан-кам учрайдиган туғма нуқсон – юрак эктопиясига эга бўлган қизалоқ дунёга келди. Бу нуқсонда юрак кўкрак қафасидан ташқарида жойлашган бўлади. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
Шифокорлар қизалоқ бундай нуқсон билан туғилишини ҳомиладорликнинг 9-ҳафтасидаёқ аниқлашган. Улар боланинг яшаб кетишига имкониятлар жуда озлигини маълум қилишган: бундай нуқсонга эга чақалоқлар ё ўлик туғиладилар, ё ҳаётларининг илк кунларидаёқ нобуд бўладилар. Мутахассислар қизчанинг ота-онасига аборт қилишни тавсия қилишган, бироқ улар бунга рози бўлмаганлар.
Қизча тирик туғилди ва у туғилиши биланоқ унга учта операция қилинди. Бу операцияларда 50 дан кўпроқ шифокор иштирок этди. Жарроҳлар янги кўкрак қафаси шакллантириб, қизчанинг юрагини унинг ичига жойлашди. Таъкидланишича, бунинг эвазига қизча бундай нуқсон билан туғилиб, яшаб кета олган Британиядаги илк одам бўлди.
Мавзуга оид
13:13 / 10.01.2026
Германия, Франция ва Британия Россиянинг “Орешник” ракета зарбасини қоралади
09:31 / 15.12.2025
Ўзбекистон сўзанаси Британия нашриёти китобида: янги лойиҳа муҳокама қилиняпти
18:06 / 25.11.2025
Ўзбекистонлик электриклар Британияга ишга таклиф қилиняпти. Ойлик маош 4400 доллар
10:01 / 07.11.2025