Туркияда расмий ишлаш имконияти яратилди, маош 430 доллардан
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги билан Туркиянинг “TAYGA GRUP” фирмаси ўртасида шартнома имзолангани хабар берилганди. Унга асосан Туркия Республикасининг Анталия шаҳрида жойлашган меҳмонхоналар хизмати учун танлов асосида фуқаролар ишга таклиф этилмоқда.
Хусусан, таклиф этилаётган иш ўринлари орасида - хона тозаловчи, идиш-товоқ ювувчи, меҳмонхона ҳудудини тозаловчи, аниматорлар, қабул бўлими хизматчиси, сервис ва хизмат кўрсатиш бўйича хизматчи, меҳмонлар билан ишлаш бўлими хизматчиси, ошхона ишчилари (официант, ошпаз, ошпаз ёрдамчиси) бор.
Иш вақти давомийлиги - 9:00 дан 18:00 гача (қўшимча ишлаган вақт меҳнат шартномасига асосан тартибга солинади).
Иш кунлари - душанбадан – жумагача (дам олиш ва байрам кунларидаги иш меҳнат шартномасига асосан тартибга солинади), иш ҳақи миқдори - 1604 янги турк лираси (430 АҚШ доллари).
Номзодга қўйиладиган талаблар қуйидагилар:
Жинси - аёл/эркак;
Ёши - 18 ёшдан 45 ёшгача;
Оилавий ҳолати - ёлғиз ёки оилали;
Маълумоти - олий, ўрта-махсус ёки ўрта (туризм, сервис ва хизмат кўрсатиш соҳасида маълумотга эга бўлиш мақсадга мувофиқ, диплом нусхаси тақдим этилади);
Тил билиши - рус тилида эркин гаплашиш лозим, инглиз, немис, турк тилларини билиш мақсадга мувофиқ;
Фуқаронинг шахсий тавсифномаси - иш берувчи талабига кўра киришимли, масъулиятли, меҳнатсевар, оғир-вазмин бўлиши лозим;
Ижтимоий кафолатлар:
йўл харажатлари тўлови (Ўзбекистон Республикасидан иш жойигача) - иш берувчи ҳисобидан;
яшаш жойи учун тўлов - иш берувчи ҳисобидан;
ишга амалий кўникма тўлов - иш берувчи ҳисобидан;
овқатланиш тўлови - иш берувчи ҳисобидан;
йўл харажатлари тўлови (ётоқхонадан иш жойигача) - иш берувчи ҳисобидан.
Юқорида келтирилган талабларга мос келадиган фуқаролар танловда иштирок этиш учун 2018 йилнинг 14-17 март кунлари паспорт ёки паспортнинг сифатли рангли нусхаси, 10*15 см (бўй баробар 2 дона), 5*6 см (юз қисми туширилган
2 дона) суръат билан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигига келиши лозим.
Мазкур иш ўринлари тўғрисида ўзингизни қизиқтирган саволлар бўлса, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг ҳудудлардаги филиалларига бевосита мурожаат этган ҳолда, ёки Агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан батафсил маълумот олиш мумкин.
Мавзуга оид
21:12 / 20.11.2024
Санкт-Петербургда мигрантлар учун патент нархи 30 фоизга ошади
20:53 / 19.10.2024
Хориждаги ўзбекистонликлар 1500-2000 доллардан кам маош олса, улар учун шу ерда шароит яратишимиз керак — президент
18:50 / 18.10.2024
Камчаткада мигрантларни ишга олиш тақиқланган йўналишлар кўпайтирилди
19:02 / 16.10.2024