Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ТИВда Ўзбекистон фуқаролари БАА ҳудудига киришда муаммога дуч келаётгани муҳокама қилинди
Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди.
Фото: ТИВ
Бугун, 2 декабр куни ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Бирлашган Араб Амирликларининг Ўзбекистондаги элчиси Саид Матар ал-Қамзийни қабул қилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, учрашувда икки мамлакат ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Шу билан бирга, томонлар сўнгги кунларда Ўзбекистон фуқароларининг Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига киришларида кузатилаётган қийинчиликлар билан боғлиқ вазият бўйича фикр алмашган.
«Мавжуд ҳолатни имкон қадар қисқа муддатларда ҳал қилиш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўришга келишиб олинди», — дейилади хабарда.
30 ноябр куни Тошкент–Абу-Даби йўналиши бўйича Wizz Air авиакомпанияси рейсида учган 31 нафар Ўзбекистон фуқароси амирликлар ҳудудига киритилмади. Улар Абу Даби шаҳридаги Шайх Зоид номидаги халқаро аэропортда чегарадан ўтказилмаган.
Ижтимоий тармоқларда ҳолат акс этган видео ва суратлар тарқалгач, Ўзбекистоннинг БААдаги элчихонаси изоҳ бериб, аэропорт маъмурияти ва амирликларнинг мутасадди идоралари билан мулоқотда бўлиб, вазият назоратга олинганини маълум қилди.
Кейинроқ Абу-Даби халқаро аэропортида қолиб кетган ватандошларнинг бир қисми Ўзбекистонга қайтарилгани маълум бўлди. Wizz Air авиакомпанияси ҳозирда қолган фуқароларни ҳам қайтариш чораларини кўраётгани айтилди. Воқеа БААда уч ўзбекистонлик яҳудий роҳибнинг ўлимида гумонланиб қўлга олиниши фонида рўй берди.
Мавзуга оид
18:05 / 11.02.2026
Бой одамларнинг тарихдаги «энг катта миграцияси» ҳақида хабар берилди
23:44 / 08.02.2026
Абу-Даби шайхи “сунъий интеллект пойтахти”ни қуриш учун Трампга тегишли компанияга 500 млн доллар сармоя киритган - ОАВ
18:41 / 05.02.2026
Саида Мирзиёева «Инсоний биродарлик» мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этди
15:09 / 05.02.2026