Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сертификатга эга ўзбек тили ўқитувчиларига ҳам 50 фоиз устама берилади
Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларига ҳам устама тўланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова маълум қилди.
«Мактаблардаги ўзбек тили (давлат тили) фани ўқитувчиларимиз учун ажойиб янгилик.
Ўзбекистон Республикаси президентининг «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 февралдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида ўзбек тили (давлат тили) фани бўйича дарс берувчи ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги ўзбек тили ва адабиёти сертификатига эга бўлган педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади», дейилади постда.
Маълумот учун, 2025 йил 1 январдан умумтаълим мактабларидаги миллий сертификат олган она тили ўқитувчилари 50 фоизлик устама олиши белгиланганди. Лекин бу тартиб рус синфларида дарс берувчи ўзбек тили ўқитувчилари учун амал қилмаслиги маълум бўлганди. Kun.uz суриштирувида аниқланишича, бунга сабаб қилиб ўзбек тили ва она тили алоҳида фан экани кўрсатилганди.
Мавзуга оид
14:37 / 16.02.2026
B2 учун 50 фоиз, C1 учун 100 фоиз: касбий таълим педагогларига ойлик устама таклиф қилинди
10:03 / 12.02.2026
Айрим техникумлар ходимларига 100 фоизлик устама белгиланди
14:00 / 02.02.2026
“Спорт тарғиботчиси”га устама: 20 фоиз қўшимча тўлов белгиланди
14:24 / 08.01.2026